Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг қолдирилган 11-тури доирасида «Динамо» ва «Насаф» жамоалари ўзаро тўқнаш келди.

Фото: ПФЛ

Учрашувнинг 30-дақиқасида қаршиликлар Ален Масовичнинг голидан кейин олдинга ўтиб олди. Биринчи бўлим якунланиши арафасида Ҳусайн Норчаев пенальтини голга айлантирди.

Иккинчи бўлимда қаршиликлар яна икки бор рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Дилшод Saitoв ва Ғолиб Ғайбуллаев ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Мазкур ўйиндан кейин мусобақа жадвали қуйидаги кўринишни олди:

Фото: ПФЛ

Суперлига

11-тур баҳси

7 август, якшанба

«Динамо» — «Насаф» 0:4

Голлар: 0:1 – 30 Масович, 0:2 – 45, пенальти Норчаев, 0:3 – 52 Saitoв, 0:4 – 79 Ғайбуллаев.

«Динамо»: 35. Аслонбек Аҳроров, 6. Иброҳим Йўлдошев, 7. Шоҳруҳбек Абдураҳмонов, 10. Шоҳмалик Комилов (22. Абдужамол Исроилов, 57), 15. Жўрабек Маннонов, 20. Жасур Жумаев, 21. Шоҳруҳ Маҳмудхожиев ( 14. Шокир Йўлдошов, 57), 31. Сайдулло Раҳматов, 78. Элгужа Григалашвили (70. Ойбек Нурматов, 77), 88. Евгений Чумак ( 30. Жасурбек Умаров, 77), 97. Фахриддин Алимов ( 9. Тўлқин Эргашев, 83).

«Насаф»: 35. Абдувоҳид Неъматов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Saitoв ( 2. Алибек Давронов, 73), 10. Ҳусаин Норчаев (19. Лима Круз Матеус, 75), 14. Ален Масович, 18. Баҳром Абдураҳимов (6. Муродбек Раҳматов, 75), 22. Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев (4. Ҳусниддин Алиқулов, 73), 77. Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич (7. Шароф Муҳитдинов, 73), 92. Умар Эшмуродов.

Огоҳлантириш: Йўлдошев (48).