Yahoo News-YouGov сўровига кўра, кўпчилик америкалик сайловчилар АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден ёки АҚШнинг собиқ раҳбари Дональд Трампнинг иккинчи муддатга сайланиши мамлакат учун «энг ёмон» вариант бўлади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: CNN

Унга кўра, респондентларнинг 37 фоизи Трампнинг 2024 йилда қайта сайланишини мамлакат учун «энг ёмон» вариант деб ҳисобласа, 35 фоизи Байден ҳақида ҳам шундай фикр билдирган.

Қайд этилишича, Трампнинг қайта сайланишига қарши чиққанлар орасида — демократларнинг 85 фоизи ва республикачиларнинг 25 фоизи. Байденнинг иккинчи президентлик муддатига қарши — демократларнинг 43 фоизи ва республикачиларнинг 84 фоизи ташкил этади.

Шу билан бирга, респондентларнинг 39 фоизи Трампни, 41 фоизи Байденни қўллаб-қувватлаган.

Айни пайтда, демократларнинг атиги 30 фоизи, агар Байден номзодини қўймаса, вице-президент Камала Харрис ўзини номзодини кўрсатган тақдирда, уни қўллаб-қувватлашга тайёр. Сайловчиларнинг 52 фоизи эса Демократик партиядан бошқа бировнинг номзоди бўлишини хоҳлаган.

Айни пайтда республикачиларнинг 44 фоизи Трампни қўллаб-қувватлаган бўлса, сўровда қатнашганларнинг тахминан учдан бир қисми губернатор Рон ДеСантисни Республикачилар партиясидан президентликка номзод сифатида кўришни маъқуллаган.

28 июлдан 1 августгача ўтказилган сўровда 1557 нафар америкалик катта ёшлилар иштирок этди.

Мавзуга доир: CNN: Демократларнинг атиги 25 фоизи Байденнинг иккинчи муддатга сайланишини истайди