PSY ва унинг Gangnam Style таронаси 2012 йилда радиони ёққан ёки ҳеч бўлмаганда интернетга бир кўз югуртирган ҳар бир киши ёдида бўлса керак. Кўпчилкни ҳайратда қолдирадиган қўшиқ куйлаган энергияга бой корейс хонандаси PSY тўсатдан пайдо бўлганидек, бирданига кўринмай қолди. Хўш, у бугунги кунда нималар билан банд, деб ёзади The Voice Mag нашри.

Фото: The Voice Mag

Биттагина Gangnam Style қўшиғидан асл исми Пак Че Сан бўлган PSY деярли беш миллион доллар ишлаб топган ва бугунги кунда ҳам кўришлар сони ортиб бормоқда. 2012 йилда бир неча ой ичида YouTube платформасида намойиш этилган ушбу клип миллиард мартадан ортиқ кўрилган ва бу мутлақ жаҳон рекордига айланган. Ҳозирда эса бу кўрсаткич 4,5 миллиард мартага яқинлашмоқда.

Сеуллик хонанданинг катта муваффақияти таъсирида, платформа ҳатто ўзининг дастур кодини қайта киритишга мажбур бўлди. Чунки дастлаб YouTube бундай ақл бовар рақамларни ҳисобга олиш учун мўлжалланмаганди. Қўшиқнинг ўзига хослиги унинг корейс тилида ижро этилгани билан янада ортди. Бу Сеулнинг энг замонавий тумани бўлган Каннамгу аҳолисининг жаргон ифодаси бўлиб, у энг юқори даражадаги маиший ҳашаматни англатади.

Фото: Pinterest

PSY 1977 йилда бой осиёлик оилалардан бирида туғилган: отаси сеуллик катта тадбиркор, онаси ресторанлар тармоғининг эгаси. Пак Че жаҳонга машҳур бўлишидан олдин оила бойлигининг катта қисмини сарфлашга ва ота-онасининг асабийлашишига муваффақ бўлган. PSY ҳақида яна марихуанага эга бўлгани учун ҳибсга олингани сабабли ҳурматли бобосининг дафн маросимида иштирок эта олмаганини айтиб ўтиш мумкин. Қолаверса, у ҳарбий хизматдан қочган, етук бўлмаган ёшларнинг онгига салбий таъсир кўрсатгани туфайли Жанубий Кореяда унинг альбомлари расман тақиқланган. Бир сўз билан айтганда, PSY мана шу вазиятда ҳам Gangnam Style орқали рекорд натижаларни қайд этди.

Фото: Pinterest

Шунингдек, ушбу клип PSY карьерасининг эришиб бўлмайдиган чўққиси бўлиб қолди, аммо у яна бир нечта муваффақиятли хитларни чиқарди ва 2018 йилда эса хонанда тўсатдан кўринмай қолди. Маълум бўлишича, бунга 2010 йилдан бери Пак Че Сан вакили бўлган YG Entertainment билан шартнома бекор қилингани сабаб бўлган. Хонанда кейинроқ ўз агентлигини ташкил этган бўлса-да, лекин негадир у қўшиқ куйлашни тўхтатди.

Фото: The Voice Mag

Сўнгра у Лос-Анжелесдаги Беверли-Хиллз ҳудудига виолончел чаладиган рафиқаси Ю Хё Ён ва эгизак қизлари билан жойлашди. У ҳеч кимга интервью бермади ва жуда ёпиқ тарзда ҳаёт кечирди.

2022 йил баҳорида унинг янги «Тўққизинчи» номли альбоми чиқди. Альбомдан BTS гуруҳидан Суга билан ҳамкорликда ёзилган ThatThat қўшиғи ҳам ўрин олган. Аллақачон, Пак Че янги дастур билан Жанубий Корея бўйлаб гастролларда стадионларни мухлислар билан тўлдириб, концерт бермоқда.

Афсонавий корейс хонандасининг ташқи кўринишида умуман ўзгариш юз бермаган ва унинг энергияси ҳали ҳам юқори даражада. Мухлислар эса видеога шундай изоҳлар ёзган: «PSY ҳақиқий афсона, у ҳеч қачон бизни хафа қилмайди», «Ҳеч ким бу концертни телефон билан суратга олмади, ҳамма мароқ билан уни тинглади», «Ақл бовар қилмайди, PSY'нинг концерти ҳақиқатан ҳам нақадар сеҳрли эканини билмайсиз».