Италиянинг По дарёсидан Иккинчи жаҳон уруши давридаги сув остида қолган бомба топилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

Фото: Reuters

Ҳарбий экспертлар 25 июль куни Италиянинг энг узун дарёси шимолидаги Борго Виргилио қишлоғи яқинида топилган 450 килограммли бомбани зарарсизлантириб, портлаш жараёнини ўз назоратига олишга муваффақ бўлган.

Бомба қурғоқчилик туфайли сув сатҳининг пасайиши оқибатида По дарёси қирғоғида балиқчилар томонидан топилди, — дейди полковник Марко Наси.

Яқин атрофда яшовчи 3 мингга яқин одам эвакуация қилинган. Ҳудуднинг ҳаво ҳудуди ёпилди ва сув йўлининг ушбу қисмида навигация, шунингдек, яқин атрофдаги темир йўл ва давлат йўлидаги ҳаракатлар тўхтатилган.

Армиянинг маълум қилишича, сапёрлар АҚШда ишлаб чиқарилган қурилмадан суғуртани олиб ташлаган, унда 240 килограмм миқдордаги портловчи моддалар ҳам бўлган. Кейинроқ улар полиция ҳамроҳлигида қурилмани Медол муниципалитетидаги карерга етказган.

Фото: Reuters

Ўтган ой Италия қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг учдан бир қисмини ташкил этувчи ва сўнгги 70 йилдаги энг кучли қурғоқчиликдан азият чекаётган По дарёси атрофидаги ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.

Аввалроқ эса Мюнхенда Иккинчи жаҳон уруши давридан қолган бомба портлаб, тўрт киши жароҳатланган эди.