Саудия Арабистони сентябрь ойида АҚШ ва Осиё харидорлари учун экспорт қилинадиган нефть нархини оширади. Бу ҳақда Saudi Aramco пресс-релизига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Фото: «BaigeNews.кз»

Осиёга етказиб бериладиган асосий Араб Light нефть навининг нархи бир баррель учун 0,5 долларга ошади. Натижада унинг нархи бир баррель Уммон ва Дубай нефтидан 9,8 долларга қимматроқ бўлади. Араб Extra Light нархи эса 30 сентга оширилади.

Нархларнинг ошиши таҳлилчилар кутганидан заифроқ бўлди, — деб ёзади Bloomberg.

АҚШга экспорт қилинадиган Араб Light нархи сентябрь ойида ҳам 50 сентга ошади ва Argus Sour Crude Index бенчмарк котировкаларидан бир баррель учун 6,15 долларга юқори бўлади.

Шу билан бирга, шимоли-ғарбий Европа ва Ўрта Ер денгизи харидорлари учун нархлар мос равишда 60 ва 40 сентга пасаяди, бир баррель Brent нефти эса 4,7 долларга тушади.