Ишлатилган нарсаларга оқилона ёндашиш нафақат ҳамёнга фойда келтиради, балки тежамкор бўлиш, қайта фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ташлаб юбормаслик, табиатни асраш демакдир.

AdMe нашри табиатга камроқ чиқинди ишлаб чиқаришга ёрдам берадиган амалий ишлар акс этган суратлар билан ўртоқлашади.

Грилда пиширилган товуқ идишидан кичкина иссиқхонани яратиш мумкин.

Фото: AdMe

«Хизмат сафарида қуёшда қаттиқ куйдим ва махсус маҳсулотли спрей ўрнига алоэ сотиб олдим»

Фото: AdMe

«Менда бир қанча лимон ва лайм бор эди, уларни ейишга улгурмасдим. Блогерларнинг ичимликлар учун шарбатни музлатиш ҳақидаги лайфхакини кўриб қолдим»

Фото: AdMe

«Узоқ вақт давомида югуриш пайтида уй калитини ишончли ушлаб турадиган нарса қидириб интернетни кезиб чиқдим. Кейин менда бир нарса борлигини эсладим».

Фото: AdMe

«Мен кўп вазн йўқотдим, натижада гардеробимни ўзгартиришимга тўғри келди. Эски кийимларимни ташлаб юборишни хоҳламадим — 11 та леггинс, 9 та топ ва 1 юбкадан шу нарсани тўқидим».

Фото: AdMe

«Эски рамкалардан гербарийли панно сифатида фойдаланишни яхши кўраман»

Фото: AdMe

«Севимли машғулотимдан фойдаланган ҳолда қайта ишлатиш мумкин бўлган пол латта ясашга қарор қилдим»

Фото: AdMe

«Мен ҳар ҳафта макияж тозаловчи салфеткалар сотиб олардим. Бир неча соатлик иш, эски юз сочиқлари — ҳам пул тежайман ва ҳам сайёрани қутқараман».

Фото: AdMe

«Баъзилар учун бу тушунарсиз туюлиши мумкин, лекин мен болаларим охиригача емаган меваларни музлатиб қўяман, кейин улардан смузи тайёрлайман».

Фото: AdMe

«Мен кўчяпман ва идишларни ўраш учун эски футболкалардан фойдаланаман».

Фото: AdMe

Кофе қолиб кетдими? Кейинги сафар совутиш учун уни куб шаклида музлатиб қўйинг.

Фото: AdMe

Қолган овқатни ўраб, музлатиб қўйинг. Шунда ҳар доим қўлингизда турли хил начинкали пирог бўлади.

Фото: AdMe

Қадимги идишлардан чиройли ваза ва шамдонлар ясаш мумкин.

Фото: AdMe