Хитой ташқи ишлар вазири Ван И нинг айтишича, АҚШ Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташриф буюришдан мақсади минтақада инқирозни юзага келтириш ва ҳарбий иштироки учун баҳона топишдир. Бу ҳақда мамлакат департаменти матбуот хизматига таяниб, «РБК» нашри хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

АҚШ аввало муаммо яратишга, кейин эса бу муаммодан ўзининг стратегик режасини амалга ошириш учун фойдаланишга одатланган. Америка Қўшма Штатлари Пелосининг ташрифини минтақада ўзининг ҳарбий иштирокини ошириш учун баҳона сифатида режалаштиргани ҳақида маълумотлар бор, бу юқори ҳушёрлик ва кучли қаршиликка лойиқдир, — дейилади хабарда.

Ван И Хитойнинг чоралари қонуний, зарур ва мутаносиб эканлигини таъкидлади. Улар «Хитойнинг муқаддас суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини» ҳимоя қилишга қаратилган», деб тушунтирди у.

Хитой вазирининг сўзларига кўра, Пекин Вашингтонга уни Тайпей орқали бошқаришига йўл қўймайди, шунингдек, орол расмийларининг АҚШ кўмагида мустақилликка эришиш ҳақидаги «хаёлларини» парчалаб ташлайди.

Мавзуга доир: АҚШ, Австралия ва Япония Хитойдан ҳарбий машғулотларни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда