Биринчидан, ерёнғоқ пастаси ажойиб таъмга эга. Иккинчидан, у саломатлик учун фойданинг конидир. «Новий очаг» нашри ерёнғоқ пастасини рационга киритиш учун 4 та сабабни маълум қилди.

Фото: «Новий очаг»

Ёнғоқ пастаси шунчалик севимли егуликки, ҳатто унинг ўз байрами ҳам бор  (миллий ерёнғоқ пастаси куни). У ўзининг ёнғоқли таъми билан таомларни мукаммал тарзда тўлдиришидан ташқари, соғлиққа ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Сурункали касалликлар хавфини камайтиради

Фото: «Новий очаг»

Тўйинмаган ёғлар ва антиоксидантларнинг, жумладан Э витаминининг  комбинацияси билан ерёнғоқ пастасини мунтазам истеъмол қилиш юрак хасталиклари хавфини камайтиради ва когнитив пасайиш ҳамда Альцгеймер касаллиги каби бир қатор бошқа сурункали касалликлардан ҳимоя қилади.

Вазн камайтиришга ёрдам беради

Клетчатка ва оқсилнинг муносиб комбинациясини истеъмол қилиш кун давомида иштаҳани бостириш учун жуда муҳимдир. Еронғоқ пастасида иккаласи ҳам бор. Дарҳақиқат, ўсимликка асосланган оқсил, клетчатка ва тўйинмаган ёғларнинг озуқавий аралашмаси вазн камайтиришга ёрдам беради.

Фото: «Новий очаг»

Бироқ ушбу пастани яхши кўрадиганлар ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиб юбориши жуда осон. Хавф туғдирмаслик учун бир ош қошиқни (тахминан 100 калория) ўлчаб, устига тўғралган мева ва сабзавотлар қўшиш мумкин.

Иммунитетни кучайтирувчи табиий воситадир

Ерёнғоқ пастаси метаболизмда муҳим рол ўйнайдиган Б витамини ниацин каби муҳим витаминлар ва минералларга, шунингдек, мушакларнинг ишлашига ҳамда қон босимини тартибга солишга ёрдам берадиган магний ва калийга бой.

Фото: «Новий очаг»

Бундан ташқари, паста селен ва рухни ўз ичига олади, бу иммунитет тизимига ҳам ҳисса қўшади. Рух ҳужайра функцияси учун ҳам зарурдир. Агар организмда селен етишмовчилиги бўлса, саратоннинг бир нечта турларини, жумладан, кўкрак ва ўпка саратонини ривожланиш хавфини ошиши мумкин. Шунинг учун ҳам ерёнғоқ пастасини рационга қўшиш тавсия этилади.

Ерёнғоқ пастаси барча маҳсулот билан истеъмол қилинади

Бу паста сендвичларнинг асосий таркибий қисми бўлса-да, кўпчилик унинг фойдаларидан бехабар. Уни смузи ва соусларга қўшиш мумкин, шунингдек, мева, кракер ва бошқа газаклар учун начинка сифатида ҳам фойдаланилади.

Фото: «Новий очаг»

Бундан ташқари, ерёнғоқ пастаси турли хил ўсимлик ёғларнинг мазали ва тўйимли муқобили ҳисобланади, қолаверса, таомга шарқона лаззат қўшади.