Credit House компанияси тайёр ва қурилаётган уй-жойларни сотиб олиш бўйича кенг кўламли молиявий хизматларни таклиф этади. Компания томонидан таклиф этилаётган хонадонларни 5 йилгача фоизсиз муддатли тўлов ёки 10 йилгача минимал фоизли ипотека шартлари асосида харид қилишингиз мумкин.

Бугунги кунда, Credit House компанияси «Юнусобод» турар жой мажмуаси жойлашган хонадонларни таклиф этмоқда

«Юнусобод» турар жой мажмуаси– қулай ҳаёт фалсафаси

«Юнусобод» турар жой мажмуаси шаҳарнинг энг қулай ва кўркам қисмларидан бирида жойлашган. Мажмуа замонавий стандартларга мос келадиган сифатли қурилиш материалларидан бунёд этилган. Уйлар ажойиб шарқона услубда қурилган. Мажмуанинг ташқи ва ички кўриниши ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.

«Юнусобод» турар жой мажмуаси Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида жойлашган. Ушбу ҳудуд азалдан хотиржамлиги ва хавфсизлиги билан ажралиб туради. Мажмуа яқинида кафе, ресторан, дўконлар, супермаркетлар, иккита метро станцияси бор. Шунингдек, болалар учун мажмуага жуда яқин ҳудудда мактаблар, боғчалар ва ўқув марказлари ҳам мавжуд.

Ички ҳовлида кўркам фаввора ўрнатилган, сайр учун йўлакчалар ва гулзорлар барпо этилган, дарахтлар экилган. Мажмуа атрофи тўлиқ ўралган. Ҳовлилар ва бинолар 24 соатлик видео кузатув ва қўриқлаш хизмати томонидан назорат қилинади. Уйларнинг сейсмик қаршилиги 8 баллни ташкил этади. Бу юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай зилзиладан ҳимоя қилиш учун етарли.

Credit House ёрдамида орзуларингизни рўёбга чиқаринг!

Ҳозирда, 75 квадрат метр учун тўлов қилинг, 90 квадрат метр майдон ва террасани совға сифатида қўлга киритинг! Бизда хонадон сотиб олиш учун 60 ойга (5 йил) фоизсиз тўлов қилишнинг ҳам махсус дастури мавжуд!

Сизга қуйидаги хонадонларни таклиф этамиз

1 хонали 28,2 квадрат метрли хонадон учун:

  • дастлабки тўлов 101 миллион 500 минг сўм;
  • ҳар ойлик тўлов 3 миллион 900 минг сўмдан.

2 хонали 53,7 квадрат метрли хонадон учун:

  • дастлабки тўлов 193 миллион 300 минг сўм;
  • ҳар ойлик тўлов 7 миллион 500 минг сўмдан.

Сиз ушбу хонадонлардан бирини танлашингиз ва фойдали шартлар билан фоизсиз муддатли тўлов ёки ипотека кредити асосида харид қилишингиз мумкин.

Credit House’дан орзуингиздаги хонадонни 30 фоиз бошланғич тўлов асосида харид қилинг ва тўловнинг қолган қисмини фоизсиз муддатли тўлов ёки минимал фоизли ипотека асосида амалга оширинг.

  • Фоизсиз муддатли тўлов – 5 йилгача.
  • Ипотека – 10 йилгача.

Барча саволларга жавоб олиш учун Credit House компаниясининг савдо бўлимига мурожаат қилинг.

Телефон: +99871 203 70 08

Савдо бўлими манзили: Tashkent шаҳри, Шота Руставели кўчаси 12А.

Telegram:  https://t.me/oltinhouse

Facebook: https://www.facebook.com/CHtashkent

Реклама ҳуқуқи асосида.