Саломатликни яхшилашнинг энг осон йўли — туз истеъмол қилишни камайтиришдир. Озиқ-овқат таркибидаги туз миқдорини қандай назорат қилиш керак ва бунда қандай маҳсулотлар ёрдам беради?

Фото: Getty Images

Нўхат ва ловия

Дуккакли экинларда мавжуд бўлган протеин ва клетчатлар соғлом вазн ва юрак соғлиғини сақлаш учун жуда муҳимдир. Бундан ташқари, дуккаклиларнинг барчаси холестеринни ўз ичига олмайди. Консерваланганлардан кўра қуритилган маҳсулот тавсия қилинади: пишириш учун кўпроқ вақт кетса-да, консерваланган ловия ёки нўхат таркибида кўп миқдорда туз ва шакар бўлади.

Мева

Кўпгина меваларда туз умуман йўқ ёки жуда кам. Бундан ташқари, янги мевалар клетчатларга бой, шунингдек, витаминлар, микроэлементлар ва яллиғланишни камайтирадиган ва танамиз ҳужайраларининг эркин радикал ҳужумидан тикланишига ёрдам берадиган фойдали антиоксидант бирикмалар бор. Аммо қонда қанд миқдори юқори бўлса, меваларни эҳтиёткорлик билан танланг: уларнинг кўпчилиги глюкозага бой, бу сиз учун хавфли бўлиши мумкин.

Йогурт

Йогурт нафақат нормал овқат ҳазм қилишни қўллаб-қувватлайди, балки юрак хуружи ва инсульт хавфини камайтиради. Лекин шакар у ёқда турсин, қўшимчаларсиз табиий йогуртни танлаш муҳим.

Сабзавотлар

Мева ва сабзавотлар таркибида холестерин ва қон босимини туширишга ёрдам берадиган муҳим озиқ моддалар мавжуд. Яшил ловия, бодринг, бақлажон, саримсоқ ва қовоқ каби сабзавотларда табиий туз мавжуд эмас. Уларни тез-тез истеъмол қилинг, лекин пиширганда камроқ туз қўшишга ҳаракат қилинг.

Ёрмалар

Деярли барча донли маҳсулотлар таркибида углеводлар мавжуд бўлиб, улар узоқ вақт давомида тўқ ҳис қилишингизга ёрдам беради, шунингдек, соғлом қондаги қнд балансини сақлаб қолади. Албатта, пишириш жараёнида камроқ туз қўшишга ҳаракат қилинг.

Кўкат ва зираворлар

Овқат пиширганда камроқ туз ишлатмоқчимисиз? Унда кўпроқ кўкат ва зираворлар қўшинг. Бундан ташқари, кўпчилик зираворлар ва хушбўй ўтлар турли хил фойдали бирикмаларни ўз ичига олади, уларнинг баъзилари юрак саломатлигини яхшилайди.