Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдулазиз Комилов 8 август куни Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархонга телефон қилди. Бу ҳақда қироллик ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мулоқот чоғида икки томонлама муносабатлар ва уларни такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга долзарб вазиятлар юзасидан фикр алмашилган.