Олий Мажлис Сенатининг 2022 йил 10 августдаги тегишли қарорларига мувофиқ Козим Комилов Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси лавозимига сайланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши хабар қилди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Эслатиб ўтамиз, Козим Комилов саломатлиги туфайли ўз хоҳиши билан Олий суди раиси лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига Бахтиёр Исломов Олий суд раиси этиб сайланган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Конституциявий суд судьяси лавозимига Козим Комилов номзодини таклиф этгани хабар қилинганди.