Навоий вилояти, Нурота туманидаги Nexia-3 автомобилнинг кимошди савдоси бўлиб ўтди. Маълумотлар «E-auksion» порталида эълон қилинган.

Фото: E-auksion

Давлат рақами 85 461 ТАА бўлган автомобиль авария оқибатида техник носоз ҳолатга келиб қолган. 

Аукционга қўйилган Nexia-3 нинг бошланғич баҳоси 24,8 млн сўм эди. У кимошди савдосида Рустамхон Хўжаевга 39,7 млн сўмга сотилди. 

Аввалроқ аукционга қўйилган энг арзон ва энг қиммат автомобиллар рўйхати аниқланган эди.