Агар тахтакачлар, пластик идишларни ювиш воситалари билан қайта-қайта тозалаганингиздан кейин ҳам унда озиқ-овқат ҳиди бўлса, уларни чиқиндига ташлашга шошилманг. Қуйида улардаги ёқимсиз ҳидни уй шаротида бартараф этишнинг бир нечта усуллари келтирилади.

Истеъмол содаси

Озиқ-овқат қолдиқлари мавжуд бўлган идишини бўшатинг ва совуқ сувда ювинг, чунки иссиқ сув шаффоф пластмассада ёқимсиз ҳид, доғлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Шундан сўнг идишни илиқ сув билан тўлдиринг, унга бир чой қошиқ сода қўшинг, идишни қопқоқ билан ёпинг ва бир кеча қолдиринг. Эрталаб яна совуқ сув билан ювиб ташланг. Бундай процедура идишларни асл кўринишига қайтариш учун етарли бўлади.

Лимон

Ёқимсиз ҳидларни лимон ёрдамида йўқотиш мумкин. Идишнинг ҳамма жойига бир бўлак лимонни суртинг ва 30-40 дақиқага қолдиринг. Шу билан бир қаторда, концентрланган лимон кислотаси эритмасидан ҳам фойдаланишингиз мумкин.

Ванильин экстракти

Ванильин экстракти пластик идишдаги ёқимсиз ҳидларни яшириши мумкин бўлган ёқимли ҳидга эга ва уни узоқ муддат сақланиб тура оладиган маҳсулот. Идишни сув билан тўлдиринг, унга бир неча томчи ванилин экстрактини қўшинг ва суюқликни бир неча соатга қолдиринг, идишни қопқоқ билан маҳкам ёпинг. Кейин пластмассани тоза сув билан ювинг.

Сирка кислотаси

Сирка кислотаси ёқимсиз ҳидларга қарши курашда энг самарали воситалардан биридир. Пластик идишларга сирка кислотасини солиб бир кеча қолдиринг, кейин уларни совуқ сувда ювинг. Агар керак бўлса, процедурани яна такрорланг, шундан кейин ҳеч қандай ҳид ҳам, доғ ҳам қолмайди.

Кўмир

Аввалдан қолиб кетган ҳидларни контейнер ичига бир парча кўмир (ёки бир нечта бўлак) солиш орқали йўқотиш мумкин. Пластик идишларга кўмир солинг ва қопқоғини маҳкам ёпинг ва идишни бир неча кунга қолдиринг. Ушбу процедурадан сўнг пластмасса янада яхши кўринишга эга бўлади.

Фото: «Новий очаг»

Туз

Туз ёқимсиз ҳидларни ўзлаштирадиган табиий чангни ютиш воситасидир. Идишни туз билан тўлдиринг, устини қопқоқ билан ёпинг ва бир ёки икки кунга қолдиринг. Кейин идишларни илиқ сувда ювинг.

Хлорли оқартирувчи

Хлор нафақат пластмассани дезинфекция қилиш, балки ёқимсиз ҳидларни йўқотиш учун ҳам қўлланилади. Идишларни сув билан намлаб оқартирувчи суртинг ва 3-4 соатга қолдиринг. Шундан сўнг, идишларни бир неча марта тоза сув билан ювиб ташланг. Агар идишлар ҳали ҳам оқартирувчи ҳиди бўлса уларни иссиқ сувга солинг. Хавотир олманг, вақт ўтиши билан ҳид йўқолади ва сиз овқатни яна бу идишларда сақлашингиз мумкин.

Газета

Оддий газеталар ёқимсиз ҳидларни мукаммал даражада ўзлаштиради. Газетанинг бир нечта варақларини майда бўлакларга бўлинг, уларни тўпсимон шаклга келтиринг ва идишларни улар билан тўлдиринг. Идишни қопқоқ билан ёпинг ва бир неча кунга қолдиринг. Вақт ўтиб барча ёқимсиз ҳидлар йўқолади.

Сиёҳ изларини олиб ташлаш учун процедурадан кейин идишларни ювиш воситаси билан яхшилаб ювишни унутманг, ушбу модда заҳарли бўлиши мумкин.

Кофе

Майдаланган қаҳва ёқимсиз ҳидлар билан самарали курашади. Идишни қаҳва доначалари билан ишқаланг, уни қопқоқ билан ёпинг ва бир кечага қолдиринг. Кейин идишларни ювиш воситаси билан ювинг. Майдаланган қаҳва хушбўй ҳидларни янги қаҳва доначаларига қараганда яхшироқ сингдиради.

Қуёш нури

Озиқ-овқат пластмассасидан ёқимсиз ҳидларни йўқотишнинг энг осон усулларидан бири — қуёшда идишларни «иситиш»дир. Қуёш нурлари кўп тушаётган жойларни танланг ва шу ерга идишларни жойлаштиринг. Бу энг яхши очиқ ҳавода амалга оширилиши керак — шамол ва қуёш нурлари пластмассани асл кўринишига қайтаришга ва нейтрал ҳидга келишига ёрдам беради.

Кўп қаватли уйларда бу ишни амалга ошириш қийинроқ. Бироқ идишларни деразаси жануб томонга қараган хонангизга қўйсангиз бўлади.

Мавзуга доир: