Қаҳвани кўпчилик тетиклантирувчи ичимлик сифатида ичади. Аммо унинг зарарли томонлари ҳам мавжуд. Grazia нашри қандай ҳолатларда ушбу ичимлик организм учун хавф туғдириши ҳақда маълумот бериб ўтди.

Фото: Pinterest

Юрак-қон томир касалликлари

Юрак-қон томир касалликларидан азият чекадиганларга қаҳва ичишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. Гап шундаки, кофеин қон босими ва юрак уриш тезлигини вақтинча ошириши мумкин. Мутахассис эса тетиклантирувчи ичимликнинг организм учун қанчалик хавф туғдириши ҳақда тўлиқ тушунтиради.

Ҳомиладорлик

British Journal оф Medicine журналида чоп этилган 2020 йилги тадқиқот шуни кўрсатадики, ҳомиладорлик даврида кофеин истеъмол қилиш хавфли эмас. Аммо Америка акушерлик ва гинекологлар коллежи бошқача фикрда. Аборт эҳтимоли ва эрта туғруқ хавфини камайтириш учун улар ҳомиладор аёлларга қаҳва истеъмолини 200 миллиграммгача чеклашни тавсия қилади. Бундан ташқари, қаҳва эмизиш даврида ҳам мумкин эмас. «Кофеин туфайли эмизикли она сувсизланиш хавфи остида қолиши мумкин, деган хавотир бор. Америка ҳомиладорлик ассоциацияси ҳомиладорлик ва эмизиш даврида кофеиндан воз кечишни тавсия қилади», — дейди тиббиёт фанлари доктори Энжел Планеллс.

Хавотир ҳисси

Кофеин ташвиш ҳиссини кучайтирадиган воситадир. Натижада баъзи одамлар уйқусизлик, бош оғриғи ва юракнинг тез уриши каби аломатларини бошдан кечиради. Агар мунтазам равишда ваҳимага тушиш кузатилса, қаҳва ичишни камайтириш ёки тўхтатиш керак.