Ёз мавсумида бекажонлар турли мевалардан мазали мурабболар тайёрлайди. Албатта, совуқ ҳавода мураббони нон билан ёки иссиқ чойга қўшиб ичиш ўзгача завқ бағишлаши билан бирга, соғлиқ учун ҳам фойданинг конидир. «Новий очаг» нашри мураббони маромига етказиб тайёрлаш сирлари билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

  • Мева ёки резаворлар дастлаб яхшилаб ювилади. Қуритиш учун уларни тоза мато устига қўйиш керак.
  • Чириган, қурт тушган ёки шунга ўхшаш эскирган мевалар мураббога қўшилмаслиги керак. Бироз эзилганларидан кесиб ташлаб, фойдаланиш мумкин. Аммо компот учун фақат янги ва қаттиқ меваларни танлаш зарур.
  • Мева ёки резаворлар пўчоқ, барг ҳам мавжуд бўлса данагидан ажатилади.
  • Мураббо учун сараланган маҳсулотлар алоҳида идишга жойлаштирилади.
  • Резавор ёки меваларга шакар солинади — 1 килограмм мева учум 1 килограмм шакар. Барча маҳсулот шакар билан қопланиши учун идиш силкитилади ва бир кечага қолдирилади. Қўл ёки бошқа восита билан аралаштирилса, маҳсулот эзилиб кетиши мумкин.
  • Биринчи қайнатишда меваларнинг суви чиқиб, шарбати қайнагунча кутилади ва айланма ҳаракат билан аралаштирилади. Устида ҳосил бўлган кўпик сузиб олинади. Мураббо 5-10 дақиқа давомида қайнагач, тўлиқ совитишга қўйилади.
  • Баъзан мураббони 3-4 маротаба такрор пиширишга тўғри келади. Қачонки, мураббо шарбати синовдан ўтмагунча. Бунинг учун мураббо сиропи совуқ идишга бир томчи қуйилади. Агар шарбат томчиси оқмасдан, ўз шаклини ўзгартирмай турса, демак мураббо тайёр.
  • Стерилланган банкаларга тайёр бўлган иссиқ мураббо қуйилади, стерилланган қопқоқлар билан ёпилиб, тескари томонга ағдариб қўйилади. Сўнгра усти қалин мато билан ўралади.