Bloomberg нашри Россия Энергия бозоридаги урушда ғалаба қозонаётгани ҳақида мақола чиқарди. «Дарё» буни эътиборингизга ҳавола қилади.

Фото: Bloomberg

Россия энергия бозоридаги урушда ғалаба қозонмоқда. Москва ҳар куни юзлаб миллион доллар ишлаб, Украинага бостириб кириш ва уруш учун ёрдам сотиб олади.

Октябрь ойидан бошлаб уйлар ва корхоналар учун электр энергияси нархи ошади, чунки нефть даромадининг ошиши Россияга газ даромадини қурбон қилишга ва Европага етказиб беришни қисқартиришга имкон беради.

Буюк Британияда нархлар 75 фоизга кўтарилиши мумкин, Германия баъзи коммунал хизмат нархлари 100 фоизга ошиши ҳақида огоҳлантирган.

Россия энергия таъминотини муваффақиятли қуроллантирди. Ғарб ҳукуматлари ва уй хўжаликлари тўловларини субсидиялаш ёки электр компаниялари устидан назоратни ўз қўлига олиш орқали миллиардлаб маблағ сарфлаш учун тобора кучайиб бораётган босим остида бўлади.

Энергия инқирози

Германияда электр энергияси бўйича бир йиллик шартноманинг кўрсаткичи инқироздан олдинги даражадан қарийб 10 баравар юқори бўлиб, тарихдаги энг юқори даражага кўтарилди

Фото: Bloomberg

Германияда электр энергияси бўйича бир йиллик шартноманинг кўрсаткичи инқироздан олдинги даражадан қарийб 10 баравар юқори бўлиб, тарихдаги энг юқори даражага кўтарилди.

Россия нефть оқимини қандай ўзгартирганини кўрсатадиган биринчи кўрсаткич бу Россия хом ашёсини ишлаб чиқаришдир.

Ўтган ойда мамлакатнинг ишлаб чиқариш ҳажми урушдан олдинги даражага кўтарилиб, кунига ўртача деярли 10,8 миллион баррелни ташкил этди.

Бу январь ойида Украинага бостириб киришдан олдин чиқарилган 11 миллион баррелдан бироз пасайди. Саноат ҳисоб-китобларига кўра, бу ойда нефть қазиб олиш бироз юқорироқ бўлади.

Қайта тикланиш

Россияда нефть қазиб олиш март ва апрель ойларида кескин пасайиб кетган эди

Фото: Bloomberg

Мамлакат кунига миллион баррель нефть учун янги мижозларни топди, Европа нефтни қайта ишлаш корхоналари ўз-ўзини санкциялаш сабабли сотиб олишни тўхтатди.

Ушбу хом ашёнинг катта қисми Осиёда, хусусан Ҳиндистонда, шунингдек, Туркия ва Яқин Шарқнинг бошқа жойларига етказилмоқда.

Европадаги харидорлар ҳамон ноябрь ойи бошида расмий санкциялар жорий этилишидан олдин Россия нефтини сотиб олмоқда.

Bloomberg‘нинг таъкидлашича, кўпчилик ҳукуматлар ва таҳлилчилар Россияда нефть қазиб олиш пасайишда давом этади деб ўйлаган ва улар хато қилди.

Россиянинг нефть нархи бўйича стратегияси иккинчи муҳим кўрсаткич бўлди.

Дастлаб, Москва харидорларни ўзига жалб қилиш учун хом ашёни бошқа навларга қараганда катта чегирмаларда сотишга мажбур бўлди. Бироқ, сўнгги ҳафталарда Кремль бозорнинг кескинлигидан фойдаланиб, нарх-навони қайта тиклади.

Узоқ Шарқдаги рус нефтининг тоифаси бўлган ESPO хом нефти янги тенденциянинг яхши намунасидир.

Жорий йил бошида у Осиё учун минтақавий нефть кўрсаткичи бўлган Дубай хом ашёсига баррелига 20 доллардан кўпроқ чегирма билан сотилган.

Яқинда ESPO хом нефти Дубайга тенг равишда сотила бошлади. Россия нефтининг Европага экспорти бўлган Urals нефти ESPO каби фойда келтирмаяпти, чунки унинг асосий харидорлари одатда Ҳиндистон эмас, Германия каби давлатлар бўлган.

Аммо апрель ойи бошида деярли 35 доллар чегирма билан савдога чиқарилгандан сўнг, у ҳам нархини тикламоқда. Унинг нархи яқинда бир баррели Brent бенчмаркидан 20-25 долларга пастроққа сотилган.

Москва кўпинча Яқин Шарқ ва Осиёда фаолият юритувчи, эҳтимол, Россия пуллари ҳисобига молиялаштириладиган, хом нефтни сотиб олишга ва уни оч бозорларга жўнатишга тайёр бўлган янги савдогарларни топмоқда.

Brent нефти бир баррель учун 100 долларга яқинлашиб қолган ва Россия кичикроқ чегирмаларни таклиф қила олганлиги сабабли, Кремлга жуда кўп пул келиб тушмоқда. Ҳозирча, ҳеч бўлмаганда, энергия санкциялари ишламаяпти, — дейди Bloomberg

Сиёсий муваффақият

Россия муваффақиятининг якуний кўрсаткичи бозор билан боғлиқ эмас, балки сиёсийдир. Март ва апрель ойларида Ғарб сиёсатчилари Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари бошчилигидаги ОПЕК картели Россия билан иттифоқдан воз кечишига оптимистик қарашган эди. Кейинчалик эса бунинг акси бўлди.

АҚШ президенти Жозеф Байденнинг Ар-Риёдга қилган сафарига қарамай, Путин ОПЕК+ иттифоқидаги ўз таъсирини сақлаб қолди.

Байден Саудия Арабистонидан жўнаб кетганидан кўп ўтмай, Россия Бош вазири ўринбосари Александр Новак қиролликка учиб кетди.

Бир неча кундан сўнг ОПЕК+ нефть қазиб олиш ҳажмининг озгина кўпайишини эълон қилди, бу эса глобал энергия бозорларига босимни сақлаб қолди.

Нефть бозоридаги ғалаба Россиянинг Европага табиий газ сотишни чеклаб, Берлин, Париж ва Лондонга босим ўтказиш орқали даромаддан воз кечиши мумкинлигини англатади.

Бу эса Европани чакана энергия нархининг кескин ошишига ва бу қишда содир бўлиши мумкин бўлган танқисликка тайёрламоқда.

Москва нефть сотишдан шунчалик кўп пул топмоқдаки, шу ҳафта бошида бўлгани каби Шарқий Европа давлатларига ҳам хом нефть етказиб беришни чеклашга қодир.

Совуқ об-ҳаво, электр энергиясига талабнинг ошиши ва нархларнинг кўтарилиши жорий йил охирида Ғарбнинг Украинани қўллаб-қувватлашига путур етказиши кутилмоқда.

Киевни қўллаб-қувватлаб, халқаро мақтовга сазовор бўлишга интилган европалик сиёсатчилар ўз сайловчилари ўртасида энергия қашшоқлигининг олдини олиш учун ички қонун лойиҳасини қабул қилишга унчалик тайёр бўлмаслиги мумкин, — дейди Bloomberg.

Омма олдида Европа ҳукуматлари ҳали ҳам Россия энергетикасидан воз кечишда қатъиятли кўринмоқда.