Гап қаҳванинг ўзи ҳақида эмас, балки унинг таркибидаги кофеин ҳақида кетмоқда. Қаҳванинг ортиқча миқдори ҳомиладорлик даврида зарарли бўлиши мумкин, деб ёзади Lifehacker.

Фото: Pinterest

Қаҳва ҳомиладор аёлларга қандай зарар етказиши мумкин?

Кофеин қон томирларини, шу жумладан бачадон ва йўлдошни торайтиради. Шунинг учун ҳомиладорлик даврида қон миқдори етарлича бўлмаслиги кузатилади. Қаҳва истеъмоли туғилажак боланинг оғирлигига ҳам таъсир қилади, яъни боланинг вазни меъёрдан кам бўлиши эҳтимоли мавжуд. Ҳаттоки кофеинни ҳаддан ташқари орттириб юбориш ҳомиланинг ўлим хавфини ошириши мумкин.

Ҳомиладор аёллар қаҳва ичиши керакми?

Албатта, ҳа, қаҳва витамин ва антиоксидантларни ўз ичига олади ва Альцгеймер ҳамда йўғон ичак саратони каби турли сурункали касалликларнинг ривожланиш хавфини камайтиради. Шунингдек, ҳомиладор аёлларга кўпинча биринчи триместрда бу ичимлик тетиклантирувчи ва энергия манбаи сифатида тавсия этилади.

Шунингдек, қаҳва уни севиб ичувчилар учун ўта зарарли бўлмаган тарзда завқланиш имкониятини беради. Сабаби бўлажак оналар вақти келиб яхши кўрган айрим маҳсулот ва ичимликлардан воз кечиши керак.

Ҳомиладор аёллар қанча қаҳва ичиши мумкин?

ЖССТ кунига 300 мг дан кам кофеин истеъмол қилишни тавсия қилади. Бу тахминан уч стакан қаҳва ёки икки стакан эспрессо деганидир. Яъни миқдорни олдиндан аниқ айтиб бўлмайди, кофеин миқдори қаҳва турига ва уни тайёрлаш усулига ҳам боғлиқ.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, меъёрдаги қаҳва истеъмоли она ёки ҳомила саломатлигига таъсир қилмайди.

Аммо буларнинг барчаси ҳомиладор аёлнинг қаҳвани меъёрда ичиши, кейин эса кун бўйи чой ичиши мумкин дегани эмас. Гап шундаки, кофеин қора ва кўк чой, шоколад ва газланган сувнинг айрим турларида ҳам мавжуд. Шунинг учун таркибида кофеин мавжуд бўлган маҳсулот ва ичимликларни қабул қилишда эътиборли бўлиш лозим.