Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мадина Мумтоз оиласи билан Туркияга дам олишга бораётгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Хонанда Шаҳзоданинг тўнғич фарзанди Солиҳ пойтахтдаги парклардан бирида фастфуд тамаддихонасини очди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram

Шоҳжаҳон Жўраев фарғоналик мухлислари қуршовида тушган видеосини намойиш қилди.

«Юрак амри» лойиҳасининг асосчиси, хонанда Сардор Раҳимхон қизи соғайиб кетганини маълум қилди ва дуода бўлган барча инсонларга миннатдорлик билдирди.

Фото: Instagram

Хонанда Малика Равшанова янги уйига пардалар тиктираётгани акс этган видеони эълон қилди.

Озарбайжоннинг дунёга машҳур хонандаси Наҳиде Бабашли Ўзбекистонда тушган янги суратини обуначиларига кўрсатди.

Фото: Instagram

Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев Самарқандда тўй хизматида бўлгани акс этган видеони мухлисларига намойиш қилди.

Бундан ташқари, халқ ардоғидаги хонанда Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримовнинг қабрини зиёрат қилди.

Болливуднинг миллионлаб мухлисларга эга актрисаларидан бири Дипика Падуконе янги суратини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Актёр, хонанда Алишер Узоқов кино соҳасидаги устозларидан бири Мукамбар Ғуломова билан суҳбатлашгани акс этган видеони мухлисларига кўрсатди.

Хонанда Гулсанам Мамазоитова қизи Моҳижаҳонбегим билан тушган суратини обуначиларига намойиш қилди.

Фото: Instagram

Актриса Наргиза Салмонова турмуш ўртоғи Эмраҳ билан саёҳатда бўлгани акс этган навбатдаги видеони эълон қилди.

Нилуфар Усмонова созандаларидан бирининг туғилган кунини йўлда нишонлаганини обуначиларига кўрсатди.

Режиссёр, продюсер Аҳад Қаюм саҳифасига Болливуд юлдузи Боман Ирани билан тушган суратини жойлади ва унинг тез кунларда Тошкентга келишини маълум қилди.

Фото: Instagram

Раққоса Паризода хизматга чиқмаган бир кунини оиласи билан ўтказди. У яқинлари ва фарзандлари билан овқатланишга борди.

Рашид Холиқов неварали билан дам олаётгани акс этган суратни мухлисларига кўрсатди.

Фото: Instagram

«Браво» кулги жамоасининг аъзоси, актёр Отабек Мирзахолов янги электромобиль харид қилганини маълум қилди.

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова саҳифасига қайнонаси билан тушган суратини жойлади.

Фото: Instagram

«The cover up» лойиҳаси иштирокчиси Ғайбулла Турсунов қиз фарзандли бўлди. Ушбу шодиёнада Ойбек, Нигора, Ёрқинхўжа Умаров ва хонанданинг бошқа ҳамкасблари иштирок этиб ижодидаги тароналарни куйлаган.

Хонанда Юлдуз Турдиева Туркиядаги Султонаҳмад масжиди олдида опаси билан тушган суратини эълон қилди.

Фото: Instagram

Java янги «Онам учун» деб номланган таронасига ишланган клипни мухлисларига намойиш қилди.

Болливуднинг маҳоратли актрисаларидан бири Карина Капур турмуш ўртоғи Саиф Али Хонни туғилган куни билан табриклади ва уни яхши кўришини, дунёдаги энг яхши инсон эканини айтди.

Фото: Instagram

Мавзуга доир: