Туризм ва маданий мерос вазирлиги Таниқли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш бўйича франчайзинг тўғрисида шартнома тузиш ва бу харажатлар давлат томонидан қисман молиялаштирилиши ҳақида маълумот берди.

Фото: Wikimedia

Франчайзинг

Франчайзинг — бу товар белгисини ва технологияларни бошқа шахс (тадбиркор)га сотиш ёки вақтинчалик фойдаланишга беришдир.

Ўзбекистонда таниқли ва нуфузли меҳмонхона брендларидан фойдаланиш ва мазкур брендлар томонидан меҳмонхоналарни бошқариш бўйича франчайзинг шартнома тузилган тақдирда, мазкур харажатлар давлат томонидан қисман молиялаштирилади.

Ташкилотларни қисман молиялаштириш франчайзинг тўғрисидаги шартномани Brand Finance компаниясининг топ-50 рейтингига ёки топ-5 меҳмонхона тармоқларига кирувчи меҳмонхоналар билан тузганида амалга оширилади.

Ташкилотларни қисман молиялаштириш қуйидаги ҳажмда амалга оширилади:

  • 3 юлдузли дастлабки 50 та меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 200 АҚШ доллари эквивалентида;
  • 4 юлдузли дастлабки 30 та меҳмонхона — ҳар бир меҳмонхонанинг битта хонаси учун йиллик 400 АҚШ доллари эквивалентида.

2021 йилда Brand Finance компаниясининг топ-50 рейтингига кирувчи меҳмонхона брендлари:

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

2021 йилда Brand Finance компаниясининг топ-5 меҳмонхона тармоқлари:

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Меҳмонхона тармоқларига кирувчи қуйидаги меҳмонхона брендлари билан ҳам франчайзинг тўғрисидаги шартнома тузилганда ташкилотлар қисман молиялаштирилади.

  • Hilton тармоғига кирувчи меҳмонхоналар;
  • Marriott International тармоғига кирувчи меҳмонхоналар;
  • InterContinental Hotels & Resorts тармоғига кирувчи меҳмонхоналар;
  • Hyatt тармоғига кирувчи меҳмонхоналар;
  • Wyndham тармоғига кирувчи меҳмонхоналар.

Франчайзинг бўйича аризага қуйидагилар илова қилинади:

  • Ариза берувчининг — юридик шахс бўлган Ўзбекистон резидентининг номи, жойлашган жойи ва СТИР рақами ҳамда тижорат банкидаги ҳисобрақами реквизитлари;
  • Франчайзинг тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
  • «Туризм хизматларини сертификатлаш маркази» томонидан тақдим этилган 3 ёки 4 юлдузли меҳмонхона тоифаси кўрсатилган мувофиқлик сертификатининг нусхаси.

Вазирлик франчайзинг бўйича ариза келиб тушган кундан бошлаб, ўн иш куни ичида унинг мазкур низомда белгиланган талабларга мослигини ўрганиб чиқади.

Вазирлик томонидан мавжуд ҳужжат тўлиқ тақдим этилганлиги, брендларнинг рейтингга кирганлиги каби талаблар ўрганиб чиқилиб, қисман молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилади ва нусхасини франчайзинг бўйича ариза берувчига юборади.