Электр жиҳозлари электромагнит нурланиш, ёнғин хавфи, замбуруғ ва моғор пайдо бўлиши каби инсон ҳаётига таҳдид солувчи сабаб бўлиши мумкин.

Фото: Getty Images

Тостер

Биринчи тостер 1893 йилда пайдо бўлган. Бироқ бугунги кунда ҳам улар энг хавфли электр жиҳозларидан бири ҳисобланади. Тостерлар баъзан ёниб кетиши мумкин. Гап шундаки, одатда тостер фақат иш пайтида розеткага уланиши керак, лекин кўпчилик бунга камдан кам амал қилади.

Микротўлқинли печ

Микротўлқинли печ доимий назоратни талаб қилади. Ушбу қурилма узоқ вақт хизмат қилиши учун баъзи қоидаларни эслаб қолиш керак:

  • Бўш печни ёқманг;
  • Печга металл идиш ёки зар безакли идишларни қўйманг. Бу ёнғинга олиб келиши мумкин;
  • Печнинг қизиб кетмаслигига ишонч ҳосил қилинг;
  • Маҳкам ёпилган идишларни печга қўйманг.

Идиш ювиш машинаси

Иссиқ ва нам муҳит бактериялар ривожланиши учун мукаммал шароит. Ушбу қурилманинг асосий муаммоси — моғор ва замбуруғ. Микроблардан ҳимоя қилиш учун ойига бир марта машинани сирка ва сода билан тозалаш керак.

Агар қурилманинг электр қисмларига сув кирса, ёнғинга олиб келиши мумкин. Идиш ювиш машинасининг хавфсизлигини доимий равишда текшириш керак.

Фен

Соч қуритгич жуда кўп энергия сарфлайди ва шунинг учун электромагнит нурланишнинг энг хавфли манбаларидан бири ҳисобланади. Қурилма ёнғинга олиб келиши мумкин, шунинг учун фенни сувга яқин масофада ёқманг. Агар у сувга тушса, қурилмани қувват манбаидан узганингизга ишонч ҳосил қилинг ва шундан кейингина уни олинг.

Мултиварка

Мултиварка ҳарорат регуляторлари билан жиҳозланган, шунинг учун биринчи қарашда улар хавфсиздек туюлади. Бироқ иситиш тезлиги туфайли электр тармоғи бардош бера олмаслиги ва ёнғинга олиб келиши мумкин.

Кондиционер

Кондиционер инфекциялар учун кўпайиш жойи. Ушбу жиҳозни мунтазам тозалаш керак, акс ҳолда хонага бактериялар ва ифлос ҳаво киради.

Музлаткич

Барча музлаткичлар потенциал хавфлидир. Улар моғор ва бактерияларнинг ривожланиши учун қулай муҳит яратади. Асосий сабаблардан бири — ҳаво етишмаслиги ва унутилган маҳсулотлар. Моғор ташхис қўйиш қийин бўлган касалликларга олиб келиши мумкин, шунинг учун музлатгични ўз вақтида тозалаш ва айниган озиқ-овқатларни ташлаб юбориш лозим.

Дазмол

Фалокатнинг энг кенг тарқалган манбаи дазмолдир. Дазмолнинг хавфи фақат иситиш вақтида пайдо бўлади. Синтетик материалларни дазмоллашда эҳтиёт бўлиш лозим. Агар қурилма ёниб кетса, уни дарҳол электр тармоғидан узинг ва шамоллатиш учун ойналарни очинг.

Айтганча, баъзилар уйдан чиқаётганда дазмолни ўчиришни унутишади. Бу ёнғинларнинг яна бир кенг тарқалган сабабидир.

Газ плитаси

Электр ва газ плиталари олов манбайи бўлиши мумкин. Ёнувчан материаллар билан эҳтиёт бўлиш керак. Овқат пишираётганда вентиляцияни ёқинг ва печни қаровсиз қолдирманг.