Замонавий тушунчаларга кўра, Альцгеймер касаллиги ривожланиши асосан ирсият билан боғлиқ. Бироқ янги тадқиқот генлар ҳақида баҳслашиш мумкинлигини исботлади, деб ёзади «Lisa.ru».

Фото: «Lisa.ru»

Аёва университети (АҚШ) олимлари баъзи маҳсулотлар кекса одамларга узоқ йиллар давомида маълумотни сақлаш ва Альцгеймер касаллигидан қочиш имконини беришини аниқлади.

Америкалик нейрофизиологлар Буюк Британия Биобанкида сақланадиган 46 ёшдан 77 ёшгача бўлган 1787 кишининг маълумотларини таҳлил қилди (маълумотлар базасида батафсил тиббий ва генетик маълумотлар мавжуд). 10 йил давомида тадқиқот иштирокчилари когнитив қобилиятлари бўйича синовдан ўтказилди ва уларнинг овқатланиши ҳақидаги саволларга жавоб берди. Жавобларни таҳлил қилиш олимларга учта асосий хулоса чиқариш имконини яратди.

Мия учун энг яхши маҳсулот пишлоқ бўлиб чиқди. Уни мунтазам равишда истеъмол қиладиган одамлар деменсия ва мия фаолиятидаги бошқа ёшга боғлиқ ўзгаришларни бошдан кечириш эҳтимоли камроқ.

Ҳафтада бир марта қўй гўшти (лекин бошқа турдаги қизил гўшт эмас) ҳам ёшга боғлиқ когнитив пасайиш эҳтимолини камайтиради.

Тузни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш зарарли, лекин биринчи навбатда ирсиятда муаммоси ёки Альцгеймернинг дастлабки белгиларига эга бўлганлар учун. Когнитив муаммолар хавфини камайтириш учун уларга рационда туз миқдорини диққат билан назорат қилиш тавсия этилади.

«Генетик омилларга қарамай, тўғри танланган озиқ-овқат Альцгеймер касаллиги ва умуман когнитив пасайишнинг олдини олишига ишонамиз. Эҳтимол, тўғри овқатланиш биз излаётган етишмаётган бўғиндир», — деб таъкидлади тадқиқотчилар.

Айтганча, бирор вазифага диққатни жамлаш, тезда ечим топиш, муваффақиятли ёдлаш — буларнинг барчаси маълум моддаларсиз мумкин эмас. Мияни қўллаб-қувватламоқчимисиз? Хотира учун энг яхши витамин ва минералларни кўриб чиқиш тавсия этилади.