Рациондан ўрин олган шакарга бой маҳсулотлар ҳар қандай инсонда энг кўп учрайдиган муаммоларидан биридир. Қайси маҳсулотларни истеъмол қилиш муаммога ечим бўлиши мумкин? Marie Claire нашри таркибида шакар миқдори кам бўлган маҳсулотлар рўйхати билан таништирди.

Фото: Marie Claire

Рациондаги углеводлар миқдорини чеклаш истаги кучли бўлса ҳам, кўплаб турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши туфайли бунга эришиш деярли имконсиз бўлиши мумкин. Шакар деярли ҳар бир маҳсулотда мавжуд: йогурт, творог, шарбатлар, колбаса, сосиска ва бошқа ярим тайёр маҳсулотлар.

Ҳеч кимга сир эмаски, шакарни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш ҳар қандай одамнинг соғлиғига зарар етказади ва у турли органларга таъсир қилади. Хом ашёнинг (қанд қамиши, қанд лавлаги) ўсимликдан келиб чиқишига қарамай, тозаланган шакар турли йўллар билан олиниши мумкин бўлган соф кимёвий моддадир.

Оммабоп эътиқоддан фарқли ўлароқ, мияни умуман озиқлантирадиган шакар эмас, балки оддий, таниш маҳсулотларда мавжуд бўлган глюкозадир. Буларга янги, қуритилган мевалар, углеводларга бой донлар, сабзавотлар каби фойдали маҳсулотлар киради.

Балиқ

Балиқ фойдали озиқ моддалар, жумладан омега-3 ёғ кислоталари, D витамини, шунингдек, селен, фосфор, кальций ва бошқа минералларга бой.

Ёнғоқ

Ёнғоқ омега-3 манбаи бўлишидан ташқари, А, B, C, D ва E витаминлари, калий, магний, темир, фосфорга ҳам бой.

Сабзавотлар

Сабзавотлар тўқлик ҳисси ва озиқ-овқат ҳажмини берувчи клетчатканинг ажралмас манбаи бўлиб, ортиқча овқатланиш ва вазндан сақлайди. Уар орқали клетчаткани мунтазам истеъмол қилиш қондаги шакар ва холестериннинг етарли даражасини таъминлайди, организмни тозалайди. Бундан ташқари, клетчаткалар ошқозон-ичак трактининг нормал ишлашига ёрдам беради ва яхши иммунитет билан таъминлайди.

Дуккакли маҳсулотлар

Дуккакли маҳсулотлар нафақат клетчатка, балки тўғри овқатланиш ва тўқлик ҳисси билан таъминлайдиган оқсилга ҳам бой. Дуккаклиларни истеъмол қилиш овқат ҳазм қилишни яхшилашга ёрдам беради, ичак фаолиятини яхшилайди ва оқсил ҳамда фолий кислотасининг ажойиб манбаи ҳисобланади.

Ёрмалар

Улар таркибида витамин ва элементларнинг юқори концентрацияси туфайли фойдали ҳисобланади. Аммо ёрма истеъмолидан кейин овқат ҳазм қилишда қийинчилик, ошқозон-ичак трактида нохуш аломатлар, шунингдек, чарчоқ, заифлик ҳисси пайдо бўлса, бу ҳар доим содир бўладими ёки йўқлигини аниқлашга ҳаракат қилиш лозим. Агар ушбу маҳсулотга аллергия мавжуд бўлса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Сутли маҳсулотлар

Фақат шакарсиз сут маҳсулотлари B витаминлари, кальций, калий, рух, хром ва овқат ҳазм қилиш ва бутун органга ижобий таъсир кўрсатадиган бошқа элементларни ўз ичига олади. Сутдан фарқли ўлароқ, лактоза организм томонидан осон сўриладиган сут кислотасига айланади, шунинг учун ферментланган сут маҳсулотлари барча учун тавсия этилади.

Қаттиқ пишлоқ

Қаттиқ  иштаҳани яхшилабгина қолмай, юқори оқсил миқдори туфайли ҳужайра ва мушакларнинг қурилишида иштирок этади. Шунингдек, иммунитетни оширишга ёрдам беради.