Маникюр қилдириш учун салонга боришга вақтингиз бўлмаганда, уй шароитида ҳам қўл ва тирноқлар гўзаллигини сақлаб қолиш мумкин. Бунинг учун кўпгина косметика ёки лакларга эга бўлишингиз ҳам шарт эмас.

Фото: Getty Images

Қўлингизни тўғри ювасизми? Ажойиб, лекин терингизни намлашни унутманг

Кўпинча қўлларимизни ювганда теримиз қуруқлашади. Тери юмшоқ ва силлиқ бўлиши учун мунтазам равишда озиқлантирувчи ёки намловчи кремдан фойдаланиш керак.

Идиш ювиш ёки уй тозалашда

Қўлларингизни кимёвий моддалардан ҳимоя қилиш учун ҳар доим резина қўлқоп кийинг.

Тирноқлар узунлиги ва шаклига эътибор беринг

Тирноқ ўсиб кетган вақтни кутмаслик керак. Тирноқларнинг узунлигини кузатиш ва ўз вақтида шаклини тузатиш муҳимдир. Аммо барибир, қўлларингизга ғамхўрлик қилишда тўғри ва мунтазам маникюр ортиқчалик қилмайди.

Уй шароитида маникюр қилиш учун нима керак?

  • асетон,
  • пахта ёстиқчалари,
  • тирноқ олгич,
  • маникюр қайчиси,
  • апельсин таёқча,
  • ремувер (кутикулани олиб ташлаш учун),
  • тирноққа шакл бериш учун пилка,
  • полировка қилиш учун пилка.

Қандай қилиб тўғри маникюр қилиш керак?

Биринчи қадам эски лак қолдиқларини лакни тозалаш воситаси билан намланган пахта ёстиғи билан олиб ташлашдир, агар тирноқларда лак бўлмаса ҳам тирноқ пластинкасини артиб олиш керак.

Кейинги қадам, агар керак бўлса, тирноқларни кесиш ёки пилка қилиш. Тирноқларни пилкалашда жуда эҳтиёт бўлиш керак.

Кейин тирноқ четларини полировка қиладига пилка билан ишлов бериш лозим. Кутикулани апельсин таёқчасида мулойимлик билан ишлаб, юмшатгичдан фойдаланинг.

Кутикулага кесмасдан ишлов бериш

Ремуверни 20-30 сония давомида қолдиринг, кейин кутикулани асталик билан орқага суринг. Агар қўлингизда махсус тозалаш воситаси бўлмаса, унинг ўрнига ёғли крем ишлатишингиз мумкин.

Лакдан олдин асосий қопламани суртинг

Бу тирноқ пластинкасининг сарғайишининг олдини олади ва лакнинг яхши ёпишишини таъминлайди. Базани юпқа қатлам билан ёйиб, кейин бемлол лак суртишингиз мумкин.