Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Ички ва халқаро туризмнинг «Учтепа—Булоқмозор» мажмуаси археологик ёдгорликларини ўрганиш ва уларни мовий осмон остидаги музейга айлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида Норин туманида зардуштийлик даврига оид қадимий ибодатхона аниқланди.

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий жамоа қазиш ишлари давомида қадимги тош даврига оид, ҳудудда зардуштийлик қарашлари ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ ўта ноёб топилмалар ҳамда ибодатхонани кашф қилди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг Илмий ва инновацион фаолиятга оид дастурларни шакллантириш ва мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Ш.Отажонов бошчилигидаги ишчи гуруҳ тадқиқот олиб борилаётган объектда бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

«Биз қазишма ишларини олиб боришдан аввал тепалик остида қадимий ҳукмдорнинг қабри ва ўша давр анъаналарига кўра унга қўшиб кўмилган бойликлар бўлса керак, деб тахмин қилгандик. Натижалар биз кутгандан ҳам аъло бўлди — қўлга киритган манбаларимизнинг илмий қиммати ва аҳамияти беқиёс», — деган академик Аҳмадали Асқаров.

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Фото: Telegram / Назокат Абдуқундузова

Хабарда таъкидланишича, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган ва 2019—2020 йилларда амалга оширилган «Ахсикент Қорахонийлар даври (XI-ХИИ асрлар) тарихий топографияси ва унинг туризм объектига айлантириш» мазусидаги лойиҳа ҳам ижобий якунланган эди.

Наманган вилоятида жойлашган бундай тарихий ёдгорликлар ва очиқ осмон остидаги музейлар силсиласида туризм йўналишларини яратиб, Ўзбекистоннинг ички ва халқаро миқёсдаги туристик салоҳиятини юксалтириш имконияти мавжуд.