Ҳамён ва спорт сумкаси — уларда қандай умумийлик бўлиши мумкин? Афсуски, ушбу буюмлар ўзида биз кутгандан ҳам кўра кўпроқ бактерияларни тўплайди. «Новий очаг» нашри бу рўйхатга кирадиган бошқа буюмлар ҳамда уларни тезда тозалаш бўйича кўрсатмалар билан бўлишди.

Фото: Pinterest

Сумка

Буюк Британияда ўтказилган оддий сумкалардан олинган микробиологик тестлар қизиқарли натижани кўрсатди. Машҳур ёрлиқларга қўшимча равишда, сумкаларнинг 90 фоизида турли хил бактериялар мавжуд бўлиб, бу бошқа жойларга қараганда олти баравар кўпдир. Шунинг учун сумка ичидаги кераксиз эски қоғозлар, майда пуллар ва бошқа чиқиндиларни ташлаш лозим. Чарм сумкаларни ҳам вақти-вақти билан тозалашни унутманг.

Ҳамён

Сумка ичига бироз чуқурроқ шўнғиса, у ерда, албатта, ҳамён бор. Афсуски, аёлларнинг ҳамёни эркакларникига қараганда анча ёмон аҳволда. Буни шафқатсиз статистика ҳам тасдиқлайди. Сабаби аёллар ундан эркакларга қараганда кўпроқ фойдаланади. Харид чоғида қўлида олиб юради, расталарга қўяди. Муаммонинг ечим шуки, агар ҳамён чарм бўлса, тозалаш мумкин. Аксинча бўлса, уни тозалаш ҳамёнга зарар берса, янгисини сотиб олиш тавсия этилади.

Спорт сумкаси

Соғлом ва ҳамиша ташқи кўринишда ўзгариш бўлмаслиги учун спорт залига ташриф буюриш яхши. Аммо инсон ўзи билмаган ҳолда саломатлигига зарар етказиши мумкин. Одатда спорт сумкаси бактериялар манбасига айланиб қолади. Маълум бўлишича, бу туфайли ичакларда турли касалликлар келиб чиқиш эҳимоли мавжуд. Шунинг учун сумка ёрлиғидаги кўрсатмага кўра спорт сумкасини мунтазам тозалашни унутмаслик керак.

Уяли алоқа

Кун-у тун фойдаланиладиган уяли алоқа экранида тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада микроб ва бактериялар яшайди. Уларни ҳамиша қулоқ ва юз соҳасига яқин келтириш туфайли бактериялар оғиз бўшлиғига ҳам осон кириш мумкин. Шунинг учун уяли алоқани кунига бир маротаба тозалаш керак.

Тозалаш жараёнида махсус спиртли воситалар ҳамда юмшоқ матодан фойдаланиш лозим. Акс ҳолда телефон экрани ёки камерасига зарар етиши мумкин.

Макияж чўткалари

Макияж чўткалари ўлик тери ҳужайралари, бактериялар, кир, чанг ва косметика қолдиқларини ўзида тўплайди. Вақт ўтиб, ушбу бактериялар тўплами юз терисида ҳуснбузар ва яллиғланишни келтириб чиқаради. Шунинг учун ҳар сафар макияж чўткасидан фойдаланилгач, улар махсус воситалар ёрдамида тозалаш ва қуритиш тавсия этилади.

Тиш чўткаси

Ҳамиша нам ҳавоси туфайли ҳаммомда сақланадиган тиш чўткаларини тез-тез алмаштириб туриш зарур. Сабаби нам шароит бактериялар кўпайиши учун қулай муҳит ҳисобланади. Ундан узоқ муддат такроран фойдаланиш эса организмда жиддий муаммоларни келтириб чиқаради.

Заргарлик буюмлари

Заргарлик буюмлари, айниқса ҳар куни тақиладиган узуклар барча нарсалар билан алоқа қилади ва бу кўзга кўринмас бактериялар кўпайиши учун қулай жой. Заргарлик буюмларини тозалаш учун махсус воситалардан фойдаланиш мумкин.

Ишда заргарлик буюмларини тақмаслик лозим, айниқса фаолият дори-дармон ёки озиқ-овқат ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлса. Ёки қўлларни тозалаганда узукларни ҳам ечиб тозалашни унутмаслик лозим.

Компьютер клавиатураси

Компьютер қаршисида овқатланмайдиганлар клавиатурасида ҳам микроблар тўпланиши табиий. Чунки фойдаланиш жараёнида кулиш, йўталиш ва аксириш натижасида микроблар клавиатурадан жой олади. Шунинг учун мунтазам равишда юмшоқ, нам мато ва спиртли салфеткалар билан уни артиб туриш керак.