Кўнгил айнишидан ёқимсиз нарса йўқ — у енгил бўлса ҳам. Хўш, жиддийроқ босқичга қадар нима қилиш керак? Lisa.ru нашри таблеткаларни тавсия этмайди. Ёрдам бериши керак бўлган нарсаларни ейишга ҳаракат қилинг.

Фото: Pinterest

Занжабил

Занжабил таркибида гингерол ва сегаоллар, аччиқ таъмни берувчи моддалар, шунингдек, кўнгил айниши ва яллиғланишга қарши хусусиятлар мавжуд. Кўпгина тадқиқотлар занжабилнинг кўнгил айниш ва қайт қилишга қарши восита сифатида самарадорлигини аллақачон исботлади.

Лимон

Биринчидан, лимон ҳидининг ўзи мияни кўнгил айнишидан чалғитишга қодир. Лимон шунингдек, танадан токсинларни чиқаришга ёрдам беради. Уларни ўзингиз ёқтирган тарзда истеъмол қилинг: чойга, сувга қўшинг ёки ҳеч бўлмаганда ҳидланг. 2014 йилда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, янги лимон ҳидидан нафас олиш ҳомиладор аёлларга кўнгил айнишида ёрдам беради.

Олма

Олма таркибида клетчаткалар мавжуд бўлиб, у организмдан токсинларни тезроқ кетказишга ёрдам беради. Клетчатка эса овқат ҳазм қилишни секинлаштиради ва енгиллаштиради, бу эса кўнгил айнишини камайтиришга ёрдам беради. Бироқ кўп миқдордаги клетчаткалар, аксинча, фақат кўнгил айнишини оширади.

Ялпиз

Ялпиз ошқозонимиздаги барча жараёнларнинг ишлашини яхшилаш билан бирга овқат ҳазм қилиш тизими орқали сафро чиқишига ёрдам беради. Ялпиздан чой дамлаш ёки бир нечта баргини чайнаш мумкин.

Муздек маҳсулотлар

Одатда кўнгил айниш ва ҳидларга сезгирлик бир-бирига мос келади. Буни енгишнинг бир йўли муздек маҳсулотларга мурожаат қилишдир, чунки улар иссиқ овқатларга қараганда камроқ таъмга эга. Бу борада музқаймоқ яхши вариант. Агар умуман овқат ейишни хоҳламасангиз, оғизга муз бўлагини солиб олишингиз ҳам мумкин.

Товуқли бульон

Лимон ва ялпиз ёрдам бериши мумкин, аммо улар очликни қондира олмайди (ҳатто касал бўлганингизда ҳам бирор нарса ейишингиз керак). Одатда, касал бўлганимизда ёки шамоллаганимизда, товуқ булони тайёрлаймиз.

Чили қалампири

Ҳайрон бўлишингиз мумкин, аммо чилининг кимёвий таркибий қисми бўлган капсаицин, иссиқлик беради, 80 йиллардан бери оғриқ қолдирувчи восита сифатида кенг қўлланилади. Худди шу хусусият кўнгил айниш учун самарали восита бўлади.

Обаки

Гипогликемия ва кўнгил айниши ўртасида боғлиқлик мавжуд, шунинг учун баъзида озгина ширин таъм кўнгил айнишини камайтиришга ёрдам беради. Иккитасини биттасига бирлаштира оласиз — лимонли хушбўй обакилар кўнгил айнишини қолдириш учун ажойиб восита бўлади.