Икки йилдан кўпроқ вақт давомида оммавий ахборот воситалари энг йирик Spotify мусиқий стримери билан Меган Маркл ва шаҳзода Гарри орасидаги шов-шувли келишувни муҳокама қилмоқда. Подкаст шартномаси компанияга 18 миллион фунт стерлинг (21 253 860 доллар)га тушди. Бироқ 2020 йилда ҳеч кимнинг ёдида ҳам қолмаган синов учун тайёрланган эпизоддан ташқари, қироллик оиласи бошқа ҳеч нарса чиқармади. Шу билан бирга, бир йил олдин улар платформада кўплаб нотўғри маълумотлар эълон қилинганлигини айтиб, шартномани бекор қилишга ҳаракат қилди. Аммо бу борада кейинчалик томонлар келиша олган кўринади, деб ёзади Elle.

Фото: Pinterest

Меган Маркл ўзининг «Archetypes» (тўнғич ўғли Арчи ва шартнома имзоланган Archewell хайрия ташкилоти номи билан аталадиган ўйин) номли янги подкаст шоусининг илк эпизодини дебют қилди. Меган ваъда қилаётан 12-қисмли серияда у жамият аёлларга берилаётган баҳоларни таҳлил қилади, ўрганади ва муаммони бартараф этади.

Британия матбуоти томонидан қизғин (ва кўпинча ирқий) муносабатларга дучор бўлган Сассекс герцогиняси шундай деди:

«Мен бу қарашлар ҳақида бир-икки нарсани биламан. Умид қиламанки, менинг ҳаётий тажрибам бошқа аёлларни кашф қилишга ва бу дунёда ҳеч биримиз ёлғиз эмаслигимизни тушунишга ёрдам беради. Келажак биз биргаликда яратишимиз мумкин бўлган нарсадир».

Яқинда теннисдаги фаолиятини якунлаганини маълум қилган машҳур спортчи Серена Уильямс шоунинг биринчи қисмига дугонасини қўллаб-қувватлаш учун келди. Суҳбатнинг асосий мавзуси амбиция ҳақда бўлди.

Меган Маркл ва Серена Уильямс

Фото: Elle

Қаҳрамонлар гендер стереотиплари ва жамиятнинг икки томонлама стандартларини таққослади: эркак кареристлар кўпроқ мақсадга йўналтирилган деб номланади ва бунинг учун мақтовга сазовор, аммо нимагадир эришишни истаган амбицияли аёллар эса худбин, ҳокимятни севувчи ва ўз манфаати учун бошқалардан фойдаланадиган ҳисобланади. «Фарзандли бўлган, кейин ишга қайтган ва энг юқори даражада муваффақиятга эришишга ҳаракат қилган амбицияли аёллар жамият аёллари учун энг муҳим қадрият қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги умидларини пучга чиқармоқда», — бу эфирнинг асосий иқтибосларидан биридир.

Шаҳзода Гарри ҳам интервью бошланишидан олдин подкастнинг биринчи қисмида пайдо бўлди. У Серена Уильямс билан саломлашгани ва соч турмагини мақтаганини эшитиш мумкин. Келгуси ҳафта чиқадиган иккинчи сонда Меган билан суҳбат қаҳрамони Мерайя Кери бўлади.