Бу кўп миқдорда овқат истеъмол қилишига қарамай, қоматини сақлашга уринадиган аёллар эҳтиёт бўлиши керак бўлган асосий сабабдир. Иштаҳанинг ошиши кўплаб жиддий касалликларнинг аломати бўлиши мумкин, деб ёзади Wday.

Фото: Wday

Очлик ва иштаҳа турли хил ҳодисалардир

Очлик — бу организмнинг озуқа моддаларининг етишмаслигига объектив ва аниқ реакцияси. Шу орқали организм одатдаги режимда ишлашни давом эттириш учун охирги овқатдан кейин тугаган энергия заҳираларини тўлдириш зарурлигини билдиради.

Агар янги заҳира бўлмаса, организм дарҳол қайта тиклана бошлайди, биринчи навбатда энергия заҳираларининг энг қулай турини — мушак тўқимасидан гликогенни истеъмол қилади ва кейин гормонал мувозанатни ўзгартиради. Шунинг учун вазн йўқотиш учун парҳез тутилганда ҳам очликдан бутунлай қочиш керак.

Иштаҳа — бу бошқа жараён. Кўпинча бу психологик омиллар, баъзи ҳолларда касалликлар туфайли юзага келади. Овқатланишдан завқланиш иштаҳа эмас, балки организмнинг нормал ишлаши учун зарур бўлганидан кўра кўпроқ овқат ейишга мажбур қиладиган нарса хавфлидир.

Иштаҳанинг ортиши — соғлиқ муаммолари

Агар физиология нуқтаи назаридан қаралса, иштаҳанинг ортиши ҳам унга боғлиқ: бу очлик таҳдиди мавжуд бўлганда организмнинг белги берадиган ҳимоя механизми. Организм озиқ-овқат чекловлари бошланганда сарфланадиган ортиқча захирани ҳосил қилади.

Организмдаги бундай нотўғри ишлаш кўпинча касаллик белгисидир. Кўп ҳолларда иштаҳа очилишининг сабаби эндокрин тизимнинг бузилиши, шу жумладан, қандли диабет ва қалқонсимон без патологияси. Ҳаддан ташқари иштаҳанинг очилиб кетиши овқат ҳазм қилиш тизими касалликлари, мия саратони ва гипогликемик синдром туфайли юзага келиши мумкин.

Баъзи дори-дармонларни, шу жумладан, гормонал контрацептивлар, гормонлар ва инсулин ўз ичига олган дорилар, шу жумладан синтетик глюкокортикоидларни қабул қилиш ҳам иштаҳанинг ошишига олиб келиши мумкин.

Агар сиз ҳақиқатан ҳам иштаҳанинг тушунарсиз ўсишидан хавотирда бўлсангиз, бирон бир чора кўришдан олдин, шифокор билан маслаҳатлашиб, ушбу объектив сабабларни ва соғлиқ муаммоларини бартараф этиш учун тегишли текшрувлардан ўтиш керак.

Иштаҳанинг очилишининг психологик сабаблари

Агар доимо очлик қийнаса, унда қуйидаги психологик муаммолар пайдо бўлиши мумкин:

  • сурункали депрессия ва апатия;
  • асабий чарчоқ;
  • ортиқча иш;
  • кучли асаб шоки;
  • доимий стресс.

Агар инсон асабий чарчоқ ёқасида эканини ҳис қилса, уни ортиқча овқатланиш орқали қоплайди ва ўзини назорат қилиш ёки мавжуд қийин вазиятни ҳал қилиш орқали психоген очликни енгиб чиқолмайди. Шунинг учун ушбу вазиятда психотерапевтга мурожаат қилиш керак. Семизлик ва соғлиқ муаммолари психологик муаммоларга қўшилишини кутмасдан мутахассис кўрсатмасига амал қилиш лозим.

Иштаҳа очилишининг бошқа сабаблари

Афсуски, назоратсиз иштаҳанинг аксарият ҳолатлари бутунлай бошқа сабаблар билан изоҳланади ва бу сабаблар инсоннинг соғлиғига эътибор бермаслик билан боғлиқ.

Бундай ҳолларда иштаҳа очилиши қуйидаги сабабларга кўра юзага келиши мумкин:

  • нотўғри овқатланиш;
  • организмнинг сувсизланиши;
  • уйқу етишмаслиги;
  • ҳаддан ташқари кўп жисмоний фаолият.

Баъзи одамлар шунчаки кўп овқатланишга ўрганиб қолган ва организм ҳам бунга кўникиб қолади, шунинг учун истеъмол қилинадиган калорияларнинг озгина камайиши ҳам ҳақиқий стрессга айланади. Нотўғри овқатланиш одатлари ва ошқозоннинг кенгайиши баъзи аёлларда иштаҳа ошишига сабаб бўлади.

Агар тез-тез газак истеъмол қилинса ва асосий овқатни кечгача қолдирилса, кун бўйи очлик ҳисси пайдо бўлади, тунда эса иштаҳа кучаяди, телевизор қаршисида ўтирганингизда овқатнинг ҳазм бўлиши ёмонлашади.

Ширинликлар — булочка ва шоколадларга бўлган иштиёқ, гарчи улар тўқлик ҳиссини берса ҳам, узоқ вақт эмас, чунки улар углеводлар туфайли тез ҳазм бўлишга ҳисса қўшади. Иштаҳани камайтириш учун клетчаткага бой, қайта ишланмаган овқатларни истеъмол қилиш натижасида очлик ва иштаҳа узоқ вақт давомида безовта қилмайди.

Бундан ташқари, кўпроқ сув ичиш керак — баъзида сувсизланиш овқатланиш истаги билан аралашиб кетади. Тўғри овқатланиш ва турмуш тарзига риоя қилиш, жисмоний фаолиятни кундалик ишга қўшиш, ўз вақтида ётиб, етарлича ухлаш барча муаммони бартараф этишга ёрдам беради.

Тез вазн йўқотиш учун экспресс парҳезлардан фойдаланмаслик лозим. Бу билан гормонал етишмовчилик қўзғалади ва натижада иштаҳа кучаяди. Ҳомиладорлик пайтида одатдагидан кўпроқ вазнга эга бўлиш табиий ҳолат, туғиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун иштаҳани назорат қилиш керак. Аммо оч қолмаслик ва ҳомилани муҳим озиқ моддалардан маҳрум қилмаслик учун фойдали маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим, улар витаминлар ва минералларга бой бўлиши муҳим.