Ушбу ошхона жиҳозидан фақатгина овқат пишириш учун фойдаланилмайди. «Lisa.ru» нашри мультиваркани яна қандай мақсадларда ишлатиш мумкинлигини маълум қилди.

Фото: «Lisa.ru»

Совун ёки шам тайёрлаш мумкин

Табиий хушбўй совунни тайёрлаш учун керак бўлади: 1/3 чашка совун суюқлиги, сув, кокос, зайтун ва ҳар қандай ёғ (ҳар бири тахминан 150 г). Барча ингредиентлар аралаштирилади ва совун учун махсус силикон қолипга солинади. Мультиваркада 60 даража ҳароратда 2-3 соат давомида пиширилади. Худди шу усулни шам тайёрлашда қўллаш мумкин: мум мультиваркада эритиб олинади, хушбўй мой қўшиб, қолипга қуйилади.

Ёқимсиз ҳиддан қутулиш ва ҳавони намлаш имконияти мавжуд

Пишириш пайтида қурилма ичидаги буғ тешиклардан чиқиб кетади. Ёқимсиз ҳидни йўқотиш учун идишни ⅔ сув билан тўлдириш керак, озгина апельсин ёғини томизиб, ичига майдаланган цитрус мевалари солинади. Қурилманинг ишлаш тезлиги энг қуйи босиқчга қўйилиб, ёқимли ифордан завқланиш мумкин. Хонани намлаш учун худди шундай усулдан фойдаланилади, фақат цитрус мевалари ўрнига эвкалипт ёғини қўшилади. Бу шамоллаш, ўпка касалликлари, бронхларга ёрдам беради ва ҳавони дезинфекция қилади.

Табиий косметика тайёрлаш

Мультиварканинг димлаб пишириш функцияси ёрдамида терини парвариш қилиш маҳсулотларини тайёрлаш мумкин.

Лаб учун бальзам

Бунинг учун тенг нисбатда асал муми, кокос ва бодом ёғи керак бўлади. Ингредиентлар эритиб олинади ва қолипларга қуйилади. Бир уринишда бу каби бальзамлардан бир нечтасини тайёрлаш мумкин.

Озиқлантирувчи крем

Асал муми, зайтун, кокос ва ши ёғини мультиваркада эритиб, суюқ Э витамини қўшилади. У қуюқлашгунча пиширилади. Ушбу крем ноқулай об-ҳаво шароитлардан ҳимоя қилади, чивин чақиши ва куйишларда ёрдам беради.

Эски бўёқни металлдан олиб ташлаш

Агар бўёқни темир арматуралардан (масалан, эшик тутқичларидан ёки панжарадан) тозалаш керак бўлса, идишда совун эритмаси тайёрланади ва маҳсулот 15-20 дақиқа давомида қайнатиб олинади. Сўнгра керакли жойга қуйилади ва бўёқ ўз-ўзидан чиқиб кетади.

Пластилин тайёрлаш мумкин

Пластилинни атиги 30 дақиқада тайёрлаш мумкин. Мультиварка ичида ун, маккажўхори крахмали, кристалл қолдиқ, туз, бўёқлар ва кунгабоқар ёғи қайнатилади. Масса тайёр бўлгач тўлиқ совиши учун бир неча соатга қолдирилади.