Ҳар бир порцияда 30 калория ва бир граммдан кам ёғ бўлган сабзи тўғри овқатланишнинг асосий маҳсулоти ҳисобланади. Сабзи кўриш қобилиятига ижобий таъсир кўрсатадиган А витаминига бой. «Новий очаг» нашри ҳар куни сабзи истеъмол қилиш учун 4 та сабаб билан танштириб ўтди.

Фото: «Ноий очаг»

Сабзида мавжуд:

  • 30 калория;
  • 7 грамм углевод;
  • 0,68 грамм оқсил;
  • 1 грамм ёғ;
  • 2 грамм клетчатка;
  • 3,41 грамм шакар;
  • 50 мг натрий;
  • 230 мг калий;
  • 9 мг магний;
  • 4,2 мг C витамини;
  • 14 мкг фолий кислотаси;
  • 12028 ИУ А витамини;
  • 0,48 мг Э витамини;
  • 9,5 мкг К витамини.

Сабзининг фойдали хусусиятлари

Сабзи шунчаки паст калорияли газак эмас. Агар сабзи рационнинг бир қисмига айланса, қуйидаги фойдаларга эга бўлиш мумкин:

Кўриш қобилиятини сақлаб қолади: А витамини кўз саломатлиги учун жавобгардир.

Иммунитет тизимини мустаҳкамлайди: А витамини ҳужайралар ўсишига ҳам ёрдам беради.

Клечатка туфайли ошқозон-ичак трактининг фаолияти яхшиланади.

Саратон хавфи камаяди: Бета-каротин қариш билан боғлиқ соғлиқ муаммоларини, шу жумладан ошқозон ва простата саратони, шунингдек, яллиғланиш ва юрак-қон томир касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.

Сабзини қанча миқдорда истеъмол қилиш керак?

Кўпгина маҳсулотларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш вазн ортишига олиб келиши мумкин, аммо сабзи миқдори билан бу натижага эришиш жуда қийин. Сабзи бета-каротин ва А витаминининг асосий манбаи ҳисобланади. Битта катта сабзи кундалик эҳтиёжни икки бараварга тўлдиради.

Сабзини тозалаб истеъмол қилиш керакми?

Пўстлоқ таркибида сабзидаги антиоксидантларнинг ярми (фенол бирикмалари деб аталади) мавжуд, шунинг учун уларни тозалаш ўрнига яхшилаб ювишга ҳаракат қилиш лозим. Бироқ агар кейинроқ истеъмол қилиш учун сабзи майдаланса, уни тозалаш сақлаш муддатини узайтиришга ёрдам беради.

Барча турдаги сабзи, рангидан қатъи назар, фойдали моддалар билан тўйинган, аммо турли хил навларнинг таркиби бошқача. Охирги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тўқ ёки бинафша сабзи таркибидаги флавоноидлар антиоксидант, яллиғланишга қарши ва микробларга қарши хусусиятларга эга. Бундан ташқари, тўқ рангли сабзи таркибидаги полифенол, флавоноид ва каротиноидлар сурункали касалликлардан сезиларли даражада ҳимоя қилиши мумкин.

Сабзини қандай пишириш керак?

Сабзини пишириш унинг озуқавий қийматини камайтириши мумкин, аммо уларни сақлаб қолиш учун маҳсулот музлатилиши мумкин. Сабзидан шўрва, салат ёки печда ёнғоқ билан пишириб, мазали егуликлар тайёрлаш тавсия этилади.