Шакар организмга зарар етказади, шунинг учун диетологлар ундан воз кечишни ёки ҳеч бўлмаганда чеклашни тавсия қилади. Ўзларини завқдан умуман маҳрум қилмаслик учун соғлом турмуш тарзи тарафдорлари шакарнинг турли хил муқобилларини қидирмоқда. Энг машҳурларидан бири бу — анжир. Бу мева нафақат ширин, балки кўплаб фойдали моддаларга бой.

Фото: Depositphotos

Анжирнинг фойдалари

Анжир — организмдаги кўплаб жараёнлар учун зарур бўлган миснинг ҳақиқий манбайидир. Бу метаболизмни нормаллаштириш, янги қизил қон ҳужайралари — эритроцитлар, нейротрансмиттерлар ва бириктирувчи тўқималарни ишлаб чиқариш учун зарур.

Бундан ташқари, мева B6 витаминига жуда бой  — бу организмга оқсилларни аминокислоталарга ажратишга, улардан энергия олишга ёрдам беради, асаб тизимининг саломатлигида муҳим рол ўйнайди. Антиоксидантларга бой бўлган анжир, шунингдек, ёшликни сақлашга ёрдам беради: тана ҳужайраларини эркин радикаллар таъсиридан ҳимоя қилади, ажинлар ва гиперпигментациянинг олдини олади.

Анжирни мунтазам истеъмол қилиш юрак-қон томир саломатлиги учун фойдали. Кўплаб тадқиқотлар анжирни истеъмол қилиш орқали холестерин миқдорини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни аниқлади. Қолаверса, мева К витаминига бой, у қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, қонда тромблар пайдо бўлишининг олдини олади.

Фото: Depositphotos

Анжирда клетчатка одатдагидан юқори бўлгани учун у ошқозон-ичак тракти фаолиятида муҳим рол ўйнайди. Бу ичак ҳаракатини яхшилайди, овқат ҳазм қилишни рағбатлантиради ва тизимда айрим касалликларнинг олдини олади.

Анжир ҳар хил витамин ва микроэлементларга жуда бой, агар мева қуритилса, концентрацияси сезиларли даражада ошади. Бироқ бу ҳолда, шакар концентрацияси ва меваларнинг калория таркиби деярли 5 баробар ошади, шунинг учун мутахассислар мева ҳолича истеъмол қилишни тавсия қилади.

Анжирнинг зарарли томонлари

Анжирнинг зарарли хусусиятлари аниқланмаган, бироқ бир қанча сабабларга кўра ундан эҳтиёт бўлиш керак. Биринчидан, мева, айниқса, қуритилганида қондаги глюкоза миқдорини кескин ошириб юбориши мумкин бўлган катта миқдордаги шакарни ўз ичига олади ва узоқ муддатда иккинчи тоифа диабет хавфини оширади. Қизиғи шундаки, чой дамланадиган анжир барглари, аксинча, қонда шакар миқдорини назорат қилиш учун ажойиб восита ҳисобланади.

Фото: Depositphotos

Бундан ташқари, анжир, деярли ҳар қандай маҳсулот каби таркибида кўп миқдорда шакар ва мева кислоталари мавжудлиги туфайли кучли аллергик реакцияга олиб келиши мумкин. Уни ҳеч қачон емаган одам организм қандай реакцияга киришини билиш учун озроқ миқдорда истеъмол қилиши зарур.