Қуёш витаминининг етишмаслиги саломатликка салбий таъсир қилади, унинг олдини олиш организм учун энг яхши хизматдир. Marie Claire нашри қайси аломатлар биринчи навбатда D витамини етишмовчилигини кўрсатишини маълум қилди.

Фото: Marie Claire

Куз-қиш мавсумида қуёшли кунлар камроқ бўлади ва бу вақт давомида D витамини танқислиги ҳақда ўйлаш керак. Чунки мазкур витамин организмда кальций ва фосфор алмашинуви, иммунитет, жисмоний фаоллик ва чидамлилик учун жавобгардир.

Мускул-скелет тизими ва тери муаммолари

Мушаклар кучсизлиги, суяклардаги оғриқлар ва томир тортишиши, синишларнинг ёмон битиши, сочларнинг тўкилиши, тирноқларнинг мўртлашиши, тери қуриши ва қичишиши — буларнинг барчаси кальцийнинг D витаминига боғлиқлиги туфайли юзага келиши мумкин. Чунки кальций суяк, мушак, терида ва унинг ҳосилалари — тирноқ ва сочларда камаяди.

Заифлик ва ёмон кайфият

D витамини рецепторлари мавжудлиги сабабли ҳолсизлик, уйқучанлик ёки уйқусизлик, чарчоқнинг кучайиши, руҳий тушкунликкача бўлган кайфиятнинг пасайиши билан намоён бўлади.

Иммунитетнинг пасайиши

D витамини организмнинг иммун ҳужайраларига таъсир қилиб, турли юқумли ва яллиғланиш жараёнларига чидамлилигини оширганлиги сабабли, унинг етишмаслиги иммунитетнинг пасайишига ва натижада тез-тез шамоллаш, турли хил яллиғланиш ва яраларнинг аста-секин битишига олиб келиши мумкин.

Кўриш ва овқат ҳазм қилиш муаммолари

Иштаҳанинг пасайиши, вазн йўқотиш, оғиз қуриши ва кўриш қобилиятининг пасайиши, шунингдек, овқат ҳазм қилиш тизими ва кўриш органи тўқималарида D витамини рецепторлари мавжудлиги билан боғлиқ бўлиб, унинг етишмаслиги ушбу тизимлар фаолиятида муаммолар келтириб чиқаради.

Сурункали касалликнинг ривожланиши

D витаминининг асосий вазифаси фосфор-кальций алмашинувини тартибга солишдир, аммо кальцийнинг суяк ва мушакларда сўрилишининг узоқ давом этиши билан болаларда ривожланиш тезлиги секинлашади. Масалан, ўсишда кечикиш, вазн йўқотиш, тишларнинг кеч чиқиши, рахит, орқа мия деформацияси, катталарда — остеопороз, синиш, кариес, аёлларда — бепуштликкача бўлган ҳайз даврининг бузилиши кабилар.

Шу билан бирга, юқоридаги аломатлар эндокрин, юрак-қон томир, асаб ва овқат ҳазм қилиш тизимларининг нотўғри ишлаши билан боғлиқ бошқа касалликларда ҳам пайдо бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш керак. Шунинг учун витаминнинг юқори дозаларини ҳам қабул қилиш тавсия этилмайди. Энг яхши вариант — бу масалани мутахассис билан маслаҳатлашишдир.

D витамини терида ультрабинафша нурлари таъсирида ҳосил бўлади, шунингдек балиқ ёғи, гўшт, жигар, тухум, сут ва нордон сут маҳсулотларидан каби озиқ-овқатдан келиб чиқади. Шунинг учун ушбу витаминнинг профилактик ва терапевтик дозаларини тайинлашда организмнинг индивидуал хусусиятларини ҳам, овқатланишнинг табиатини ҳам ҳисобга олиш керак. Бундан ташқари, D витаминини қабул қилишдан олдин унинг қондаги бошланғич даражасини белгилаш керак — бу шифокор томонидан амалга оширилади.

Агар бунинг иложи бўлмаса, D витаминига бой рацион, қуёшли ванна қабул қилиш, қуёшли кунда очиқ ҳавода қишда кунига камида 2 соат, баҳор, ёз ва кузда кунига камида 4 соат юриш лозим. Шунингдек, куз ва қиш даврида, яшаш жойига қараб шифокор кўрсатмасига биноан D витаминининг профилактик дозасини қабул қилиш тавсия этилади.