Ортиқча вазнга эга бўлмасангиз ва деярли ширинлик ва енгил углеводларни истеъмол қилмасангиз ҳам, соғлиғингиз хавф остида бўлиши мумкин.

Фото: «Новий очаг»

Қаҳвадан воз кечиш

Эрталабки бир чашка қаҳва нафақат уйғонишга ёрдам беради, балки диабет ривожланиш хавфини камайтиради. Гарвард тадқиқотчилари кунига 3-6 чашка қаҳва ичадиганлар бошқа ичимликларни афзал кўрганларга қараганда диабетга чалиниш хавфи 33 фоизга камроқ деган хулосага келишди. Шубҳасиз, қаҳва доналари таркибидаги баъзи компонентлар инсулин қаршилигини камайтириши, шунингдек, глюкоза метаболизмини ошириши мумкин. Асосийси, қаҳва қора, шакарсиз ва сутсиз бўлиши керак.

Тунги ҳаёт кечириш

Кечаси ишлашни афзал кўрасизми? Жанубий Кореяда ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, тунда ухламайдиган одамларда 2-тоифа диабетга чалиниш хавфи юқори бўлади, ҳатто улар кечаси етти-саккиз соат ухласа ҳам. Кечаси уйқу сифатининг ёмонлиги, телевизор экрани, компьютер ва мобил телефонлардан сунъий ёруғлик ва радиациянинг юқори дозалари бевосита инсулин сезувчанлигининг пасайиши ва қондаги шакар миқдорини тартибга солишнинг ёмонлиги билан боғлиқ.

Сут маҳсулотларини кам истеъмол қилиш

Ичаклардаги фойдали бактериялар қанча кам бўлса, диабет хавфи шунчалик юқори бўлади. Яхши бактериялар соғлом ҳазм қилиш учун зарурдир — акс ҳолда яллиғланиш ривожланади, бу эса ўз навбатида инсулин қаршилигига олиб келиши мумкин. Ичак саломатлигини сақлашнинг энг осон йўли етарли миқдорда ферментланган сут маҳсулотларини истеъмол қилишдир.

Қуёш нурларининг етарли эмаслиги

Албатта, тери саратонига олиб келиши мумкин бўлган ультрабинафша нурланишининг хавфли таъсиридан ўзингизни ҳимоя қилиш жуда муҳимдир. Испаниялик мутахассислар томонидан ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, Д витамини танқислиги бўлган одамлар қандли диабет ва предиабетга кўпроқ чалинади. Олимларнинг фикрича, «қуёш» витамини инсулин ишлаб чиқарадиган ва қондаги шакар миқдорини тартибга солишга ёрдам берадиган ошқозон ости безининг тўғри ишлаши учун зарурдир. Шунинг учун кунига камида 15 дақиқа қуёш остида бўлиш, шунингдек, Д витаминига бой озиқ-овқатларни истеъмол қилиш муҳим.

Жуда кўп сериал кўриш

Телевизор экрани ёки ноутбук олдида ўтказган ҳар бир қўшимча соат қандли диабет билан касалланиш хавфини 3,4 фоизга оширади — бу Пицбург университети мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари. Гап шундаки, ҳаракатсиз турмуш тарзи организмда ёғ тўпланишига ёрдам беради, бу эса ўз навбатида тананинг инсулинга сезгирлигини камайтириш орқали диабет ривожланиш хавфини оширади.

Нонушта қилмаслик

Тезроқ вазн йўқотиш умидида нонушта қилишни ўтказиб юборасизми? Биринчидан, натижа аксинча бўлади, иккинчидан, бу диабет ривожланишининг энг тезкор усули. Ўзингизни эрталабки овқатдан маҳрум қилиб, инсулин мувозанатини бузасиз ва қондаги шакар даражаси кўтарилади.

Углеводларни рад этиш

Углеводларни ёғ ва оқсиллар фойдасига рад этиш нафақат диабет хавфидан ҳимоя қилмайди, балки, аксинча, касал қилиб қўйиши мумкин. Сичқонларда ўтказилган тадқиқот юқори ёғли кетогеник парҳезлар ва инсулин қаршилигининг ортиши ўртасидаги бевосита боғлиқликни тасдиқлади. Агар ҳақиқатан ҳам соғлиғингизга ғамхўрлик қилсангиз, диетангизда етарлича углеводлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг.