Фарзандларингиз картошка фридан бошқа бирор-бир сабзавотли таом ҳақида эшитишни истамаса, тушкунликка тушманг. «Новий очаг» нашри таби нозик истеъмол қилувчиларни ҳам сабзавот билан озиқлантиришнинг бир неча самарали усуллари билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари маълумотларига кўра, ҳар 10 та боладан 9 нафари кунига тавсия этиладиган 1-3 стакан сабзавотни истеъмол қилмайди. Одатда улар истеъмол қиладиган сабзавотларнинг учдан бир қисми картошка фри ҳисобланади.

Нима учун болаларга сабзавот истеъмол қилиш муҳим?

«Сабзавотларни етарлича истеъмол қилиш барча ёшдаги одамлар учун, айниқса, ўсиб бораётган ва ривожланаётган болалар учун жуда кўп фойда келтиради. Сабзавотлар таркибидаги клетчатка, антиоксидант, витамин ва минераллар мия ривожланишига, иммунитет тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлашга, овқат ҳазм қилиш ва организмдаги бошқа муҳим жараёнларга ёрдам беради, — дейди тадқиқот институтининг диетологи Стефани Сассос.

— Эрта ёшдан соғлом одатларни шакллантиришни бошлаш ва агар болаларингиз сабзавот истеъмол қила олмаса, таслим бўлмаслик керак. Буни, албатта, синаб кўринг ва болалар менюни режалаштириш ва овқат тайёрлашда иштирок этсин. Улар озуқавий моддаларни сиз ўйлаган ҳар қандай йўл билан олишлари керак».

Картошка пюресига гулкарам қўшинг

Фарзандларингиз барча сабзавотлардан картошкани афзал кўрса, қолганларини улар сезмасликлари учун яширинг. Одатда гулкарамни кўздан яшириш жуда осон. Сассоснинг таъкидлашича, картошка ва гулкарамни аралаштириб бериш керак, гулкарам сезилмаслиги учун икки сабзавот ҳам пюре ҳолига келтирилади.

Шунингдек, таомни янада бойитиш, масалан, кўкат ёки бошқа қўшимча қўшиш керак бўлса, барчаси биргаликда блендер ёрдамида пюре қилинади.

Уларнинг севимли ширинликларини эслатувчи сабзавотли газаклар тайёрланг

Сабзавотни ўз ичига олган батонлар ажойиб танлов бўлиши мумкин, айниқса, бола ширинликларни яхши кўрса.

Фарзандларингиз маккажўхори ва сабзидан тортиб лавлаги ва булғор қалампиригача турли хил таъмларни татиб кўришни ҳамда ўз севимли таомларини танлашни яхши кўришлари аниқ. Батонлардаги сабзавотлар рецептнинг асосий элементи экани кичик сир бўлиб қолиши керак. Бу шуни англатадики, маҳсулот таркибидаги сабзавотлар миқдори қолган ингредиэнтлардан устун туради. Шундай қилиб, болалар муносиб дозада клетчатка, калий ва темир истеъмол қилишлари мумкин.

Қиймага майдаланган қовоқ ёки сабзи қўшинг

Сассос бу усулни онасидан ўрганган: «У ҳар доим сабзи ва қовоқни жуда майдалаб, уларни курка ёки мол гўшти қиймасига қўшиб, кофте, гамбургер ёки гўштли тефтеллар тайёрлайди. Таом жуда ҳам мазали чиқади.

Қовоқли спагетти тайёрланг

«Агар болангиз макаронни яхши кўрса, оддий макаронга бироз сабзавот қўшиш керак, шунда улар иккаласидан ҳам завқ олишлари мумкин», — дейди Сассос. Қовоқли спагетти стандарт макарон билан аралаштирилади, қовоқни иложи борича спагеттига ўхшаб кўриниши учун қобиғини тозалаш лозим.

Сабзавотлардан смузи тайёрланг

Гулкарам, гуруч, исмалоқ ва карамнинг таъми смузиларга қўшилганда деярли сезилмайди. «Исмалоқ ва карам ранги яшил рангга ўзгаради, лекин уларнинг таъмидан қандай маҳсулот эканини топиб бўлмайди», — дейди Сассос. Севимли ингредиентларга шунчаки 1 стакан кўкат ёки 1/2 стакан гулкарам қўшиш мумкин.

Сабзавотларни қовуринг

Картошка фри кўпинча болаларнинг севимли таомларидан бири бўлганлиги сабабли картошка ва бошқа сабзавотларни ёғда қовуриш — бу сабзавот истеъмол қилдиришнинг ажойиб усули. Мини конвексия печининг юқори ҳарорати сабзавотларни бир хил тарзда қовуради.

«Деярли ҳар қандай сабзавот сариёғ, туз ва мурч билан ҳам жуда мазали чиқади, ҳатто Брюссель карами каби оддий маҳсулотлар ҳам. Жараёнда сабзавотнинг тузилиши, таъми ва кўриниши бутунлай ўзгаради», — дейди Сассос.