Қулоқ оғриғини даволашда тўғри воситалардан фойдаланиш лозим. Wday нашри қулоқ оғриғида яхши самара берадиган камфора ёғини қандай қилиб тўғри қўллаш кераклиги ҳақида маълумот берди.

Фото: Wday

Қулоқ оғриганда камфора ёғини қўллаш тўғрими?

Камфора ёғи қизувчи ва тирнаш ҳолатини юзага келтирувчи таъсирга эга. Бу томирларда кенгайтма ҳосил қилади ва даволанган жойда қон айланишини фаоллаштиради, яллиғланишни бартараф этишга ёрдам беради.

Камфора ёғи қулоқ оғриғида, бактериал яллиғланишда қўлланадиган антисептик таъсирга эга воситалардан бири.

Отит белгилари: қулоқ ички қисмида қичишиш, тортишиш оғриғи пайдо бўлганда камфора ёғини қўллаш тавсия этилади. Бу ҳолатда камфора ёғи ёқимсиз симптомларни йўқотиш ва яллиғланишнинг тикланишини тезлаштиради. Аммо бу дори эмаслигини унутмаслик керак.

Ушбу воситадан фақат яллиғланиш сабаблари аниқлагандан сўнг шифокор томонидан тайинланган муолажага қўшимча равишда фойдаланишингиз мумкин. Агар касаллик инфекциядан келиб чиққан бўлса, асоратларнинг олдини олиш учун шифокор назорати остида антибиотиклар билан даволаниш керак.

Фото: «Yandeks.ru»

Қулоқ оғриганда камфора ёғидан фойдаланиш

Камфора ёғини қўллаш маълум бир касалликнинг хусусиятларига боғлиқ.

Ташқи яллиғланиш эшитиш жараёнига таъсир қилмаган бўлса, камфора ёғи қулоққа томизилади. Камфора ёғини иситиш плиталари ёки иссиқ сув ёрдамида тана ҳароратига мослаб иситилади. Беморнинг оғриётган қулоғини юқорига кўтариб, ичига 2-3 томчи ёғ томизиш керак, бу муолажадан кейин бироз ётиш тавсия этилади. Жараённи кунига 2-3 марта такрорлаш керак. Агар отит белгилари билан бирга бурун битиб қолиши ҳам кузатилса бу муолажадан фойдаланиш тавсия этилмайди.

Агар шифокор қулоқнинг ўрта қисми яллиғланишини аниқлаган бўлса, дорилардан ташқари, камфора ёғи билан тампонлар қўлланилади. Улар 3-5 соат давомида қулоққа жойлаштирилади ва изоляция қилинади.

Эшитиш қобилиятингиз бузилган бўлса, бу касалликнинг оғир эканини кўрсатади, бундай ҳолатда имкон қадар тезроқ шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Даволанишдан ташқари, камфора ёғи билан компрессдан фойдаланиш мумкин. У оғриган қулоққа қўйилади ва бир кечага қолдирилади. Жараённи ҳар куни такрорлаш керак.

Камфора ёғини оғриган қулоқда терининг шикастланиши бўлса ва ундан йиринг чиқаётган вақтда ишлатмаслик керак. Унутманг, икки ёшгача бўлган болаларга бундай чораларни қўллаш тақиқланади ва барча манипуляциялардан кейин педиатр билан боғланиш керак.

Қулоқларингизнинг соғлиғига ғамхўрлик қилиш кўп йиллар давомида эшитиш қобилиятингизнинг яхши бўлишига ёрдам беради.

Мавзуга доир: