Лавлаги, сабзи ва картошка баҳоргача салқин жойда мукаммал сақланса, булғор қалампири аксинча, тезда эскиради. Қишда бу сабзавотнинг нархи, албатта, кўтарилади. Аммо унинг ширин таъмидан баҳраманд бўлиш истаги тинч қўймаслиги ҳам мумкин. «Новий очаг» нашри қиш учун олиб қўйиладиган булғори қалампирини қандай қилиб витаминлар билан биргаликда сақлаш мумкинлиги билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Ичи қийма билан тўлдирилган булғори энг мазали таомлардан биридир. Уни тайёрлаш учун кўплаб рецептлар мавжуд. Аммо қишда янги булғори сотиб олишга ҳар доим имконият бўлмаслиги мумкин, сабаби бу қимматга тушади. Қишда севимли таом, шунингдек, салат ва бошқа егуликлар учун сабзавотни сақлаб қўйишнинг бир неча қоидалари мавжуд.

Булғори қалампирини бутунлигича музлатиш

  1. Булғори яхшилаб ювиб қуритилади.
  2. Сабзавотнинг ичи уруғлардан тозаланади.
  3. Ҳажмига кўра уч-тўрт дона булғори бир-бирининг ичига киритилади.
  4. Сўнгра пакетга солиб совиткичга қўйилади.

Қишда улардан мазали таом тайёрлаш мумкин. Булғори, албатта, бироз юмшоқ бўлиши мумкин, лекин ҳиди, таъми, витамин ва фойдали элементлари сақланиб қолади. Булғориларни махсус ҳаво кирмайдиган пакет ёки контеенерда сақлаш тавсия этилади.

Булғори қалампирини бўлакланган ҳолда музлатиш

Ушбу усул учун нотекис, озгина бузилган ёки бироз зарар кўрган сабзавотларга мос келади.

Фото: «Новий очаг»

  1. Сабзавот ювиб қуритилади.
  2. Пояси ва уруғи олиб ташланади.
  3. Бир хил қисмларга ажратилгач совиткичга қўйилади.
  4. Улар музлагандан кейингина пакет ёки ҳаво ўтказмайдиган идишларга жойлаштирилади ва яна совиткичга қўйилади.
  5. Қишда керакли миқдорда булғорилардан фойдаланиб, таомларга қўшиш мумкин.

Булғори қалампирини бутунлигича тузлаш

  • булғори қалампири — 12-15 дона;
  • туз — 3 ош қошиқ;
  • шакар — 3 ош қошиқ;
  • сув — 1,5-2 литр
  • сирка 9 фоизли — 3 ош қошиқ.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Банкалар стерилизация қилинади.
  2. Булғори қалампири уруғлардан тозаланади ва ювилади.
  3. Катта идишда сув қайнатиб олинади, ичига булғорилар солиниб, 1-3 дақиқа давомида пиширилади.
  4. Сабзавотлар қозондан олиниб, совитишга қўйилади.
  5. Сўнгра улар банкаларга иложи борича зич жойлаштирилади.
  6. Булғори қайнатилган сувга туз, шакар қўшилади ва қайнатишда давом этилади.
  7. Булғори солинган банкаларга сирка ва қайнаган сув қуйилади ва қопқоғи ёпилади.
  8. Банкалар тескари томонга ағдарилиб, тўлиқ совигунча ўраб қўйилади.

Фото: «Новий очаг»

Булғори қалампирини бўлаклаб тузлаш

Керакли маҳсулотлар:

  • булғор қалампири — 5 килограмм;
  • ўсимлик ёғи — 0,5 литр;
  • сирка 9 фоизли — 0,5 литр;
  • шакар — 450 грамм
  • лавр япроғи, қор йирик мурч.

Тайёрланиш жараёни:

  1. Идишлар стерилизация қилинади, қопқоқлар қайнатиб олинади.
  2. Булғорилар ювилиб, тозаланиб, 4 бўлакка бўлинади.
  3. Сувга ўсимлик ёғи, сирка, шакар қўшиб, яхшилаб аралаштирилади.
  4. Қайнаб чиққач, гаримдорининг бир қисми қозонга солинади ва 5 дақиқа давомида пиширилади ва қолган қисми ҳам худди шундай такрорланади.
  5. Ҳар бир банкага иккита лавр япроғи ва бешта қора мурч солинади. Устидан булғори солинади.
  6. Устидан сув қуйилиб, банкалар қопқоғи ёпилади ва совигунча ўраб қўйилади.
  7. Ушбу шаклда маринадланган булғори бутунлай мустақил газак сифатида, шунингдек, улар таом учун ҳам ишлатилиши мумкин.