Халқ орасида машҳур бўлган мақолга кўра, кечки овқатни душманга бериш керак. Лекин шифокор ҳам, парҳезшунослар ҳам кечки овқатдан бош тортмасликни тавсия қилади ва ётишдан икки-уч соат олдин яхши газак истеъмол қилишни маслаҳат беради. Аммо кечки овқат нафақат соғлиққа, балки вазнга ҳам фойда келтириши учун маҳсулотларни тўғри танлаш керак. «Новий очаг» нашри метаболизмни кучайтиришга ва ҳатто уйқуда ҳам вазн йўқотишга ёрдам берадиган маҳсулотлар номини маълум қилди.

Фото: Pinterest

Сут, йогурт ва пишлоқ

Фото: «Новий очаг»

Бу озиқ-овқатларнинг барчаси кальцийни ўз ичига олади, у ёғларни эритишга ёрдам беради. 90 дан ортиқ тадқиқотлар натижасида кальцийни истеъмол қилиш ва юқори метаболизм тезлиги ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик борлиги маълум бўлди. 14 та тажриба натижаларини ўрганган яна бир мета-тадқиқот шуни кўрсатдики, сут маҳсулотларини мунтазам равишда истеъмол қиладиган одамлар ўртача 1,5 килограмм кўпроқ ортиқча вазндан халос бўлади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, сут кальцийининг ёғ ҳужайралари ўсишини рағбатлантирадиган витаминлар таъсирига тўсқинлик қилиши билан боғлиқ.

Сули ва арпа

Фото: «Новий очаг»

Иложи борича эсда тутинг: тўғри углеводларга устунлик берилса, уларни деярли ҳар қандай миқдорда истеъмол қилиш мумкин. Бундан ташқари, тола ва клетчаткага бой бўлган углеводлар фақат килограмм камайтиришга ёрдам беради. Нонушта учун сули ёрмаси, кечки овқат учун арпа гарнири нафақат белдаги ёғдан халос бўлишга, балки қоматни яхши ҳолатда сақлашга ҳам ҳисса қўшади.

Кўк чой

Фото: «Новий очаг»

Кўк чойда мавжуд бўлган катехинлар метаболизмни тезлаштиради. Бундан ташқари, Journal оф Nutrition журналида чоп этилган тадқиқотга кўра, кўк чой ичиш айниқса қорин ёғини эритишда самарали. Кунига беш-олти стакан лимонли кўк чой ичиш тез ва осон вазн йўқотмоқчи бўлганлар учун энг яхши танловдир.

Тухум

Фото: «Новий очаг»

Тухум оқсилнинг энг қулай манбаи бўлиб, у ўз қоматига ғамхўрлик қиладиган ҳар бир киши учун зарурдир. Оқсилга бой овқатлар истеъмол қилинса, организм овқатни қайта ишлаш учун кўпроқ калория сарфлайди. Оқсил очликни ҳар қандай углеводларга қараганда анча яхши босади ва кучли машқларни бажаришда ҳам оддийгина оқсил керак бўлади. Шунинг учун, ҳафтада камида бир неча марта нонушта учун тухум истеъмол қилиш лозим ва тез орада натижа намоён бўлади.

Ёнғоқ ва бодом

Фото: «Новий очаг»

Ёнғоқлар нафақат овқатланиш оралиғида енгил очликни қондирадиган, балки организмни керакли ёғлар билан тўйинтирадиган фойдали газак учун мукаммал вариантдир. Бундан ташқари, бодом ва ёнғоқлар клетчатка, оқсил ва омега-3 ёғ кислоталарига бой бўлиб, организмнинг инсулинга сезгирлигини оширади. Шунинг учун ёнғоқларни мунтазам истеъмол қилиш тавсия этилади.

Олма ва нок

Фото: «Новий очаг»

Ушбу маҳсулотларда қандай умумийлик бор? Уларда флавоноидлар, табиий кимёвий моддалар мавжуд бўлиб, улар организмда тўпланган ёғларни эритиб юборади. American Journal of Clinical Nutrition журналида чоп этилган тадқиқот шуни кўрсатдики, флавоноидларни мунтазам истеъмол қиладиган аёллар энг паст тана массаси индексига эга бўлади. Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, бу таъсир флавоноидларнинг энергия сарфини ошириши, мушаклар томонидан глюкозанинг сўрилишининг ортиши ва натижада ортиқча ёғларни эритиш қобилияти туфайли эришилади.

Гилос

Фото: «Новий очаг»

Ушбу резавор соғлом уйқуни яхшилашга ёрдам берадиган кўплаб табиий мелатонинни ўз ичига олади. Вазнни сақлаш учун эса соғлом уйқу зарур: кўплаб тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатадики, агар одам бир кун яхши ухламаган бўлса, эртаси куни у кўпроқ калорияли овқатлар, шунингдек, енгил углеводлар ва шакарга бой маҳсулотлар истеъмолидан ўзини тия олмайди. Бундан ташқари, соғлом уйқу организмдаги мелатонин гормонининг нормал даражасини тартибга солади, бу метаболизм тезлигига таъсир қилади.