Қандли диабетнинг бошланиши, ичак инфекцияси, иссиқ ўтиши, стресс — болаларда қайт қилишига турли омиллар сабаб бўлиши мумкин. Бола қайт қилганда унга зарар бермасдан қандай ёрдам бериш керак? «Новий очаг» нашри қуйида ушбу саволга жавоб берди.

Фото: «Новий очаг»

Бола қайт қилганда биринчи ёрдам

Қайт қилишнинг сабаблари кўп бўлиши мумкин: ичак инфекциясидан қандли диабетнинг бошланишига қадар. Фақатгина шифокор билан ушбу ҳолатнинг  асл сабабини топиб, даволанишни бошлаш керак. Аммо шифокор кўригидан олдин ҳам болага ёрдам беришни бошлаш мумкин

Бола қайт қилганда дори қабул қилиш

Агар бола қайт қилса, унга дори бериш қийинчилик туғдиради. Катта эҳтимол била, ҳар қандай сиропда эрувчан кукун фақат яна қайт қилиш истагини қўзғатади. Шунингдек, шифокор текширувисиз дори бериш деярли мумкин эмас. Шунинг учун қайт қилишга қарши курашишнинг табиий усулларига эътибор қаратиш тавсия этилади.

Қайт қилганда суюқлик ичиш

Қайт қилишни тўхтатиш учун болага суюқликни кичик қисмларда ва тез-тез ичириш керак. Бунинг учун соат, чой қошиқ ёки шприц ва бир стакан суюқлик керак бўлади (махсус тузли эритма ёки қуритилган мева компоти ёки чой. Чақалоқларни озиқлантириш учун сиз 100-200 мл она сутини ичириш мумкин). Ҳар 2-3 дақиқада болага бир чой қошиқ суюқлик ёки шприцдан 2-3 мл ичирилади.

Агар суюқлик ичирилгандан 1-1,5 соат ўтгач, боланинг аҳволи яхшиланмаса, касалхонага бориш керак. Улар қайт қилишнинг сабабини топишга ва керакли даволанишни танлашга ёрдам беради.

Қайт қилганда суюқликдан кейин нима қилиш керак?

Қоида тариқасида, суюлик туфайли қайт қилиш камаяди, кейин бутунлай йўқолади ва бола аввалги ҳолатга қайтади, фаолроқ бўлади, кўпроқ суюқлик талаб қилади. Аммо бундай қилмаслик керак. Ошқозонга бирданига кўп миқдорда суюқлик кириши боланинг яна қайт қилишига олиб келиши мумкин.

Муваффақиятли тузалишдан сўнг кўкрак сути билан озиқланадиган чақалоқларни эмизиш мумкин. Катта ёшдаги болаларга ҳар 5-10 дақиқада суюқлик (10-30 мл) берилади.

Шу билан бирга, болага оз-оздан овқат ҳам бериш тавсия этилади: майиз ва бошқа қуритилган мевалар, кракерлар, нон ва маккажўхори таёқчалари. Кичкинтой иштаҳасига кўра, овқатни оз-оздан истеъмол қилиши керак. Агар қайт қилиш яна бошланса, (бу вирусли ичак инфекциялари фонида бўлиши мумкин), кейин яна суюқлик ичишни бошлаш керак.

Нима бўлганда ҳам боланинг қайт қилиши тезда ўтиб кетмаса, шифокор маслаҳатини олиш ва унинг назоратида даволанишни бошлаш тавсия этилади.