Ҳозирда кўплаб инсонлар тил ўрганиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келади. Экспертлар 2012 йилда тил ўрганишнинг энг яхши усулларидан бири «параллел таржималар» эканини маълум қилган. Ҳозирда эса тил ўрганишда луғатларни ёдлаш учун севимли сериаллар ёки киноларни субтитрлар ёрдамида томоша қилиш кифоя.

Фото: «Белновости»

Ўзингизни инглиз тили билан ўраб олинг

Тил ўрганишнинг энг самарали ва энг тез йўли ўша бу тилда гаплашадиган мамлакатга кўчиб ўтишдир. Бироқ ҳамма ҳам бундай имкониятга эга эмас. Шунинг учун, иккинчи, аммо кам самара берадиган усул — бу ўзингизни инглиз тили билан ўраб олишдир.

Масалан, болаларга тилни ўргатиш учун: уларга эртакларни асл нусхада ўқинг ва инглиз тилида куйлаб беринг. Яна бир усули янги луғатдан фойдаланиб, дўстларингиз билан асосий диалогларни машқ қилинг. Албатта, барча видеоларни: фильмлар, сериаллар ва мультфильмларни асл нусхасида субтитрлар ёрдамида томоша қилинг. Ҳаттоки смартфонингизни инглиз тилига созлаб олинг.

Ҳаётингизда қанча чет тили билан сўзлашадиганлар кўп бўлса, шаҳар марказидаги чет элликлар сиздан нимани хоҳлашини шунчалик тез тушуна бошлайсиз.

Ўзингиз билан гаплашинг

Бундан яхшироқ ҳамроҳ йўқ. Ҳар қандай мавзуда ўзингиз билан гаплашишингиз мумкин. Агар бу усул ноқулай  бўлиб туюлса, подкастингизни ёзиб олаётганингизни тасаввур қилинг. Ушбу амалиёт сизга инглиз тилида гапиришга ёрдам беради. Катта эҳтимол билан хато қиласиз, бироқ бунинг фарқи йўқ. Бари бир ҳеч ким сизни эшитмайди.

Подкастларни унутманг

Бу ҳақда гапирадиган бўлсак, подкастлар сўз бойлигингизни орттиришга ва турли урғуларга кўникишнинг ажойиб усули ҳисобланади. Агар сиз инглиз тилини эндигина ўрганишни бошлаган бўлсангиз, рус тилида сўзлашувчи муаллифларнинг подкастлари, масалан, «My english is very bad» подкасти сизга мос келади.

Агар сиз мураккаброқ нарсани хоҳласангиз, Маинтенанcе Пҳасе танлашингиз ва шу билан бирга соғломлаштириш саноатининг барча сирларини ўрганишингиз мумкин.

Ўзингизни қизиқтирган ҳар қандай мавзуда ва исталган тилда (нафақат инглиз тилида) подкаст танлашингиз мумкин. Ушбу амалиёт сизнинг тинглаш қобилиятингизни яхшилашга ва сўз бойлигингизни янги сўзлашув иборалари билан кенгайтиришга ёрдам беради.

Овозли ёрдамчилар

Овозли ёрдамчилар ҳар доим ҳам керакли контактга қўнғироқ қила олмайди, бироқ улар суҳбатни давом эттира олади.

Улар секин нутқни тезлаштиришга, мукаммал диксия ва оддий жумла тузилмаларида сиз ёқтирмайдиган тҳ ва w ни мукаммаллаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, энг қийин ва умидсиз вазиятларда ҳам суҳбатни давом эттириш маҳоратини оширинг. Инглиз тилида суҳбат қилишда «Сири» ва Google Assistant яхши самара беради.

Фитнес

Спорт билан шуғулланаётган пайтингизда ҳам инглиз тилини ўрганишингиз мумкин. Инглиз тилида сўзлашадиган севимли фитнес-блогерларингизнинг подкастларини эшитинг ва улар билан машқ қилинг. Масалан, Фитнес Блендердан Келли ва Даниэль уйдаги ҳақиқий фитнес гурусидир. Улар ҳар қандай инсонларга мос келадиган 600 дан ортиқ: кардио, куч, чўзилиш, ёга, ва бошқа машғулотларни суратга олган.

Агар фитнесни ёқтирмасангиз, севимли блогерларингиз билан онлайн рақсга тушишингиз мумкин. Мисол учун, Калеб Marshall олти йилдан ортиқ вақт давомида ўз томошабинлари билан онлайн тарзда рақсга тушади.

Кунига битта яхши рақс сизга нафақат яхши кайфият бағишлайди, балки сўз бойлигингизни керакли луғат билан тўлдиради.

Ўзингизни чеклаб қўйманг

Технология ривожланишда тўхтамайди. Масалан, Skype ёрдамида бошқа мамлакатлардан келган сўзлашувчилар билан уйдан чиқмасдан мулоқот қилиш мумкин.

Инглиз тили даражасини сақлаб қолиш ва ҳатто яхшилаш учун кунига 15 дақиқа инглиз тилида сўзлашувчи инсонлар билан суҳбатлашиш кифоя. Масалан, Skyeng’s Talks хизмати бир неча дақиқада сизни қизиқтирган одамни топишга ёрдам беради.

Ушбу формат кечикаётган дўстингизни кутиб, инглиз тилида гаплашувчи инсон билан суҳбатлашиш имконини беради. Суҳбатдош шунчаки нотаниш инсон бўлмайди, балки ўқитувчи бўлгани учун суҳбат охирида у инглиз тилини қандай қилиб яхшироқ ўрганиш бўйича баъзи тавсиялар беради.

Онлайн ўйинлар

Ўйинлар мактаб ёки иш кунидан кейин дам олишга ёрдам беради. Бир вақтнинг ўзида ўйнаш ва ўрганишдан кўра фойдалироқ нима бўлиши мумкин? Онлайн ўйинлар мана шундай имкониятни беради. Scrabble’да мураккаб сўзларни тузиш шарт эмас. Севимли онлайн ўйинингиз созламаларини ўзгартиринг ва ажойиб оқшомдан завқланинг.

Сиз қандай мемсиз?

Қайси Marvel суперқаҳрамонига ёки Disney маликаларига ўхшашлигингизни биласизми? Сўз бойлигингизга бир нечта янги сўз қўшиш учун оддий ва қизиқарли тестлардан ўтиш кифоя. Масалан, Buzzfeed’да бундай кўнгилочар материаллар жуда кўп.

Тушунарсиз қисқартмаларни Google орқали топинг.

Инглиз тилида сўзлашувчи маҳаллий аҳоли билан гаплашиш — бу стрессга чидамлилик ва инглиз тилини билиш синовидир. Ҳазилларингизда замонавий иборалардан фойдаланишга тайёр бўлинг ва тушунарсиз қисқартмаларни Google орқали топинг.

Эҳтиёт бўлинг, бу усул тилни яхши даражада биладиганлар учун. Ахир, ҳамма ҳам чет эллик суҳбатдошини хафа қилмасдан аччиқ ҳазиллардан тўғри фойдалана олмайди.

Мавзуга доир: Қандай қилиб инглиз тилини ўрганиш мумкин ёки тил ўрганишда йўл қўйиладиган хатолар.