Одатда пойабзал сотиб олаётганда, улар дастлаб қулай бўлиб туйилади, лекин кийилгач тор эканлиги аён бўлади. Шундай вақтда оёқ кийимни қулай ўлчамга кенгайтиришга ёрдам бериш учун ушбу усуллардан бирини синаб кўриш тавсия этилади, бу ҳақиқатан ҳам ёрдам беради, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Спирт

Оёқ кийимнинг ички қисми тоза спирт билан тозаланади. Сўнгра пойабзалнинг устки қисми тоза салфетка билан артиб чиқилади. Оёқ кийимлар тўлиқ қуришини кутмасдан, уларни кийиб, хонани айланиб чиқиш керак. Спирт чармни юмшатади ва тез орада оёқ сиғимига мослашади.

Иссиқ ҳаво

Оёқ кийимларни кенгайтиришнинг яна бир анъанавий усули — уларни феннинг иссиқ ҳавоси билан иситиш ва дарҳол қалин жун пайпоқ устидан кийиш лозим. Пойабзал совигандан сўнг процедура яна такрорланади. Оёқ кийимлар керакли ўлчамга келгунга қадар қиздирилади.

Канакунжут ёғи

Тери ёки сунъий чарм пойабзалнинг ички қисмига канакунжут ёғи суртилади — мой материални юмшоқ ва эластик қилишга ёрдам беради. Бу усул анчадан бери киймаган пойабзал учун жуда мос келади. Вақт ўтиши билан чарм қурийди ва дағаллашади. Канакунжут ёғи билан ишлов берилгандан сўнг пойабзални ювиш керак. Чунки мой пойабзалга сингиб кетмаслиги лозим, акс ҳолда колготкада доғ қолдириши мумкин.

Парафин

Агар пойабзал жуда тор бўлса, парафин шам ёрдам келади. У пойабзал ичига, товон қисмига яхшилаб суртилади — чунки бу жойда товон ёрилиши ва қадоқлар пайдо бўлади. Оёқ кийимлар бир кечага қолдирилади, эрталаб эса сиртдан парафин артиб олинади. Агар процедура биринчи марта ёрдам бермаса, уни эртаси куни ҳам такрорлаш мумкин.

Нам газеталар

Бу усул ҳам жуда машҳур. Унинг ёрдамида мато, резина ва бошқа табиий бўлмаган материаллардан тайёрланган пойабзалларни сезиларли даражада кенгайтириш мумкин. Сўнгра ғижимланган газета оёқ кийим ичига тиқилади. Қоғоз табиий равишда қуриши учун иситкичлардан узоқроқ жойда қолдириш керак — ҳаддан ташқари иссиқлик материалнинг шаклини ўзгартириши мумкин.