Ширинликлар истеъмол қилиш кариеснинг ривожланиши, қорин дам бўлиши, когнитив қобилиятларнинг ёмонлашиши ва бошқа муаммоларга олиб келади. «Lisa.ru» нашри қайси ширинликлар кўпроқ хавфли экани ва уларнинг ўрнига нима истеъмол қилиш мумкинлигини маълум қилди.

Фото: «Lisa.ru»

Вафли

Фото: Pinterest

Ушбу машҳур ширинликлар бир қарашда хавфсиздек кўринади. Аслида, ишлаб чиқаришда транс ёғлари, таъм кучайтиргичлар ва кўп миқдорда шакар ишлатилади. Шунинг учун у калорияга жуда бой. Вафлиларга ўринбосар сифатида резавор ва мевали батончиклар тавсия этилади. Уларнинг ҳам калорияси юқори, аммо организмни витамин ва озуқа моддалари билан таъминлайди.

Мармелад

Фото: Pinterest

Мармеладни табиий маҳсулотлардан тайёрлаш унинг нархини оширади. Консервантларнинг мавжудлиги ширинликларни ишлаб чиқариш харажатларини камайтиради ва бу соғлиқ учун зарарли. Мисол учун, сорбин кислотаси кўпинча тери тошмаларининг манбаи ҳисобланади.

Шоколад

Фото: Pinterest

Ҳақиқатан ҳам, оч қолганда шоколадлар жуда ёрдам беради. Шакар ва транс ёғлари энергияни орттириш учун жавобгардир. Таркибдаги нуга ва карамел тиш эмалига путур етказади ва ҳеч қандай фойда келтирмайди. Уларга ўринбосар сифатида жўхори уни ёки ерёнғоқли ширинликлар мавжуд. Саломатликка зарар етказмаслик учун уларни истеъмол қилиш тавсия этилади.

Йогуртлар

Фото: Pinterest

Мевали ва ширин маҳсулот фойдаси остида зарарли қўшимчалар, шакар, крахмал яширинган. Аммо ҳамма йогуртлар бир хил яратилмайди, дейиш мумкин. Иложи борича табиий таъмга яқин бўлган нордон десертни танлаш тавсия этилади. Ёки уй шароитида асал, мураббо ёки шоколад сиропи билан таъмни яхшилаш мумкин.

Зефир

Фото: Pinterest

Бу ердаги вазият мармелад билан бир хил. Олма пюресидан тайёрланган ширинликлар бугун севиб истеъмол қилинади. Лекин уларнинг табиий маҳсулотдан тайёрланганини аниқлаш осон: таркибда сорбат қўшимчаси мавжуд бўлмайди.

Қандолат маҳсулотлари

Фото: «Lisa.ru»

Пишириқ, тортлар, печенье ва бошқа сотиб олинган ширинликлар, албатта, мазали. Аммо ишлаб чиқарувчилар кўпинча сариёғни палма ёғи ёки маргарин билан алмаштириш орқали харажатларни камайтиради. Шакар билан биргаликда ўсимлик ёғлари организмга катта зарар етказади, холестерин ортишига сабаб бўлади. Шунинг учун уй шароитида табиий маҳсулотлар билан ширинликлар тайёрлаш ҳам саломатлик учун гаъмхўрлик ҳисобланади.

Дўконда сотиладиган асал

Фото: Pinterest

Ишончли асаларичилардан асал маҳсулотини сотиб олиш яхши. Фақат ташқи кўринишидан табиийга ўхшашини харид қилиш эса бироз янглиш танловдир. Бу аслида крахмал, карамел шинни ва ароматизатор аралашмаси ҳисобланади. Унинг зарарлари бошқа ширинликларникидек бўлиб, ҳақиқий асалда мавжуд бўлган бирор фойдали хусусиятларга эга эмас.

Ирислар

Фото: Pinterest

Ирис ва мармелад таркибида деярли табиий маҳсулотлар йўқ. Бундан ташқари, улар, айниқса, болаларда ўрганиб қолиш ҳисси пайдо бўлишига олиб келади. Ёпишқоқ қолдиқлар сут тишлари учун жуда зарарли ва эмалга путур етказади, қолаверса, кариесни келтириб чиқаради. Бундай ширинликларни қора шоколад билан алмаштириш тавсия этилади, фақат уни ҳам меъёрида истеъмол қилиш керак.