Одатда кўп кийиладиган кийимларда катишка пайдо бўлади. Улар кийимнинг янги кўринишига путур етказади. «Lisa.ru» нашри ушбу муаммога ечим бўладиган 12 та лайфхак билан бўлишди.

Фото: «Lisa.ru»

Катишка қандай пайдо бўлади?

Катишка кийимнинг бир-бирига ишқаланадиган муаммоли жойларида пайдо бўлади — тирсак, қўлтиқ, бўйин, манжетлар. Синтетика, аралаш материал ва трикотажда кўпроқ кузатилади.

Катишка пайдо бўлишининг олдини қандай олиш керак? 

  • Ипак, жун, трикотаждан тикилган кийимларни ювишдан олдин ички томонига ўгириш керак.
  • Бошқа нарсаларга илиниб қолмаслиги учун замокли кийимларни махсус қопда ювиш тавсия этилади.
  • Кондиционер ёрдамида ипак матоларни машинада нафис кийимларга мўлжалланган циклда тозалаш лозим.
  • Жун маҳсулотлари қўлда 30 градуслик сувда яхши ювилади.
  • Кир машинасида қуритиш ортиқча ишқаланишни келтириб чиқаради.
  • Сумкалар билан эҳтиёт бўлиш лозим, улар кўпинча кийимларнинг елка соҳасига зарар етказади.
  • Қўлларни жун пальтонинг чўнтагига камроқ солиш керак. Катишка кўпроқ манжет ва чўнтаклар атрофига тушади.

Уй шароитида катишкаларни қандай тозалаш мумкин?

Вазиятни қийинлаштирмасликка ҳаракат қилинг. Дарҳол чигаллашган катишкаларни олиб ташлаган яхшироқ — бу кийимни узоқ вақт янги кўринишда сақлашга ёрдам беради.

Катишкадан қандай қутилиш мумкин?

Устара

Эҳтиёт бўлиш керак, ушбу усул шляпа, қўлқоп ва пайпоқлар учун самарали. Катишка учун янги бўлмаган устара мос келади. Мато чўзилиб,  унинг юзаси таралади. Йирик толалардан тўқилган кийимларни устара билан тозалаш тавсия этилмайди.

Скотч

Скотч уй ҳайвонларининг юнгларини олиб ташлашда айни муддао. Лекин қалин трикотаж материаллари учун мос эмас. Мато горизонтал юзага қўйилади, скотчнинг бир қисмини кесиб олинади, у керакли жойга ёпиштирилади. Кейин бир ҳаракат билан скотч тортиб олинади.

Тиш чўткаси

Тиш чўткаси нафақат оғиз бўшлиғи гигиенаси учун, балки кийимларни тозалаш учун ҳам фойдали. Буюм стол устига қўйилади ва юмшоқ чўтка билан тозаланади. Бир пиёла ичига илиқ сув қуйилади, сирка қўшиб, мато ювилади. Сирка билан ювиш толаларни тўғрилашга ёрдам беради, юмшоқликни тиклайди.

Тароқ

Майда тишлари бўлган тароқ қалин жун ипдан тикилган кийимдаги катта катишкалардан халос бўлишга ёрдам беради. Исталган жойни толалар йўналиши бўйича тараш тавсия этилади. Агар керак бўлса, жараённи такрорлаш мумкин.

Маникюр қайчиси

Агар катишкалар кам бўлса, бу усул самарали бўлади, акс ҳолда уларни тозалаш қийинчилик туғдириши мумкин. Безакли, нейлон ҳамда ипак матодан катишкаларни тозалашда матога зарар етиши мумкин.

Губка

Губканинг қаттиқ қисми кийимларни тозалашда ёрдам беради. Янги губка силлиқ мато устида чигаллашган толаларни тозалайди.

Чўтка

Катишкалардан қутулиш учун махсус чўтка мавжуд, у матони тез ва хавфсиз тозалайди. Матони тозалашда чўзмасдан бир йўналишда ҳаракатланиш лозим. Яхши натижага эришиш учун бир жойни 1-2 марта тозалаш кифоя.

Пемза

Оддий косметик тош матога зарар етказиши мумкин. Катишкалар учун махсус пемза тоши мавжуд. Пемза текис юзага қўйилади, муаммоли жойлар тозаланади. Вақти-вақти билан тошга ёпишган катишкалар олиб ташланади.

Катишка тозалаш қурилмаси

Ишлаш принципига кўра, электр машина устарага ўхшайди. Аммо йиртиб ташламаслик ёки из қолдирмаслик учун машинани эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак. Қурилма оддий, асосий қисми қувват тугмаси бўлган корпус ва ипларни йиғиш учун идишдан иборат.

Кимёвий тозалаш

Қимматбаҳо ва нозик матолардан катишкани олиб ташлашни профессионалларга топшириш яхшироқдир — уни кимёвий тозалашга олиб бориш тавсия этилади. Бу севимли либосни сақлаб қолади ва хизмат муддатини узайтиради.