Печда нафақат егулик ва ширинликлар, балки шоҳона таомлар тайёрлаш мумкин. Лекин мунтазам фойдаланиш натижасида печни ёғ доғлари қоплайди. «Новий очаг» нашри бекажонларнинг ушбу муаммосини бартараф этишда асқатадиган лайфхаклар билан бўлишди.

Фото: «Новий очаг»

Печни тозалаймиз

Албатта, печнинг ичини тозалашни кўпчилик ёқтирмайди. Агар қуйидаги маслаҳатга амал қилинса, жараённи осонлаштириш ва бир зумда амалга ошириш мумкин.

Печни қачон ва қандай тозалаш керак?

Печнинг ўзи камида ойига бир марта, эшиги эса ҳар ҳафта тозаланиши керак. Қурилма қанча кам тозаланса, вазият кўпроқ мураккаблашади.

Печни тозалаш керакми?

Печ қанча кам тозаланса, ишлаши ҳам шунча қийинлашади. Шунингдек, бу пиширилаётган таомга ҳам таъсир қилиши мумкин. Унинг ҳиди нафақат пиширилаётган ҳидга, балки уйга ҳам ўрнашиб қолади.

Печ тозалаш воситаси

Иссиққа чидамли идишга сув қуйилади. 20 дақиқа давомида печнинг максимал қувватни ёқилади. Ички буғланиш печ деворларига ёпишган ёғларни эритишга ёрдам беради. Натижада уни тозалаш осонлашади.

Агар печнинг пастки қисмига ёғ томган бўлса, дарҳол истеъмол содасини сепиш керак. У ҳам ёғни эритади. Печ совигач, қоғоз салфетка ёрдамида истеъмол содаси ва печ ёғи артиб олинади, бошқа ҳеч қандай тозалаш воситаси керак эмас.

Бундан ташқари, печдан фойдаланишдан олдин унинг пастки ва ён томонларини истеъмол содаси солинган сув билан артиш мумкин. Бу ҳимоя қатламини ҳосил қилади, шундан сўнг тўпланган ёғ доғларини артиб олиш осонлашади.