Кир ювиш машинасининг энг кенг тарқалган муаммоларидан бири эшик қисмидаги резина манжетнинг моғорлашидир. Унинг пайдо бўлишига йўл қўймаслик учун мутахассислар ҳар ювишдан кейин манжетни қуритишни маслаҳат беради. Аммо моғорлаган бўлса, содали сув уни йўқотишга ёрдам беради, деб ёзади «Профил».

Фото: «Профил»

Кир ювиш машинасига кальцийлаштирилган сода қўшилган сувни қуйиб, иссиқ ювиш режими ишга туширилади. Бу жиҳоздан моғорни ювишга ёрдам беради, кейин машинага мунтазам равишда қўлланмага мувофиқ ғамхўрлик қилиш лозим.

Содали сув гранулалари юмшатувчи ва кучли тозалаш воситаси сифатида яхши ишлайди. Бундай кальцийлаштирилган содали сувни рўзғорда ишлатиш мумкин бўлган истеъмол содаси билан аралаштириб юбормаслик керак.

Вақт ўтиши билан кир машиналари ювиш воситалари қолдиқларининг тўпланиши туфайли бактериялар учун кўпайиш жойига айланади, бу эса жиҳозларда ёқимсиз ҳид ва моғор пайдо бўлишига олиб келади. Машина ўз ишини яхши бажаришини таъминлаш учун барча компонентларни, жумладан, барабан, фильтр ва эшик соҳасини мунтазам тозалаш керак.