Кўплаб инсонлар учун обруч билан боғлиқ машғулотлар мактабда сўнгги гимнастика дарси тугаган куни ўз ниҳоясига етган. Нафақат болалар, балки катталар ҳам обруч айлантириши мумкин. Бу сизнинг оилавий фаолиятингизга айланса, ундан ҳам яхши.

Машғулот қизиқарли бўлса, кейинги сафар уни интиқлик билан кутасиз. Шунинг учун ўзингизга ёқадиган машқларни топиш жуда муҳимдир. Wday нашри обручни айлантириш нафақат қизиқарли, балки фойдали экани ҳақида маълумот берди.

Фото: «Yandeks.ru»

Фойдали томонлари:

Калорияни ёқиш

Калория танқислиги вазн ортишига сабаб бўлувчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Обручдан тушадиган юкни рақс аэробикаси билан таққослаш мумкин. Обруч айлантираётганда, ярим соат ичида тахминан 165 калория ёқилади.

Ҳажмни камайтириш

Ҳипча белни орзу қилган ҳар бир кишига обруч ёрдам бериши мумкин. Тадқиқотларнинг бирида аёллар 6 ҳафта давомида обруч айлантириш орқали белида тахминан 3,4 см ва оёқнинг сон қисмидан эса 1,4 см йўқотган.

Юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилаш

Кардио машғулотлар танангиз учун фойдали ҳисобланади. Улар юрак-қон томир касалликлари ва диабетнинг юзага келиш хавфини камайтиради, шунингдек, мия фаолиятини яхшилайди ва стрессни енгиллаштиради. Уйда обруч айлантириш ўзингизни керакли юк билан таъминлашга ёрдам беради.

Мушакларни кучайтириш

Обручдан фойдаланаётганда уни белингизда ушлаб туриш учун тананинг орқа қисмини қанчалик қийин айлантириш кераклигини яхши биласиз. Обруч машқлари сон, қорин мушакларини, шунингдек тананинг пастки мушакларини ҳаракатга келтиради.

Фото: «Yandeks.ru»

Обруч айлантиришга қарор қилганлар учун бир нечта оддий маслаҳатлар:

  • Керакли ўлчамдаги обручни олинг — машғулотларингизнинг самарали бўлиши айнан шунга боғлиқ. Машғулотни эндигина бошлаганлар учун катта обручдан фойдаланиш тавсия этилади, бу секинроқ айлантириш учун муҳим ҳисобланади. Иложи бўлса, сотиб олишдан олдин обруч айлантириб кўришга ҳаракат қилинг.
  • Вазнингизга мос келадиган обручни топинг. Янги бошлаганлар енгил обручлардан фойдалангани маъқул ва вақт ўтиши билан оғирроқ ҳалқаларга ўтиши мумкин.
  • Агар обручда машқлар қандай бажарилиши ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмасангиз, машғулот ҳақидаги видеоларини томоша қилинг ёки тренажёр залидаги мутахассисга мурожаат қилинг. Бу инсоннинг ўзи шуғулланишидан олдин асосларни ўрганишга ёрдам беради.
  • Машғулотларнинг бошида узоқ вақт машқ қилиб ўзингизни ортиқча оввора қилманг. Мутахассислар обручни кунига 2-3 марта 10 дақиқа давомида айлантириш кераклигини маслаҳат беради. Ушбу машқни асосий машғулотларингизга киритишингиз ёки уни алоҳида бажаришингиз мумкин. Ўзингиздаги кучни ҳис қилганингизда, юк ва вақтни оширинг.

«Обруч айлантириш билан боғлиқ машғулотлар ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Масалан, обруч барча ички органлар ва суякларни уриб, белда кўкаришларни қолдириши мумкин. Обруч менимча, танага ҳеч қандай ёрдам бермайдиган ва керакли натижаларни бермайдиган спорт буюми. Шунинг учун, сиз уни фақат кайфиятни кўтариш учун айлантиришингиз мумкин», — дейди фитнес бўйича мутахассис.

Фото: «Yandeks.ru»