Оқ рангли сочиқ ва чойшабларни янада оппоқ қилиш ҳақида гап кетганда, ажойиб хусусиятларга эга бўлган бир нечта оддий усуллар мавжуд, деб ёзади «Главред».

Фото: «Главред»

Ишлатиш вақтида оппоқ кийим, чойшаб ва сочиқлар, афсуски, жуда узоқ вақт давомида ўз рангини сақлаб қолмайди. Вақт ўтиши билан улар аввалги оқлигини йўқотиши, сарғайиши, кул ранг тусга кириши мумкин. Аммо уй шаоитида оддий воситалар ёрдамида ушбу муаммони бартараф этиш жуда осон.

Лимон шарбати ва ичимлик содаси

Маҳсулотларнинг оддий комбинацияси чойшаб ва сочиқларни кескин оқартиришга ёрдам беради. Бунинг учун илиқ сувда истеъмол содаси ва лимон шарбатини эритиб, кейин аралашма билан оқ кийимларни намлаш керак. Буюмлар бу эритмада камида 30 дақиқа туриши лозим. Шундан сўнг уни кир ювиш машинасида ёки қўлда ювиш тавсия этилади.

Лимон кислотаси

Оқ кийимдаги доғларни ҳам лимон кислотаси ёрдамида тозалаш мумкин. Бунинг учун бир пакет лимон кислотаси оз миқдордаги сувда суюлтирилиши керак ва бу аралашма идишга қуйилади. Кийимлар аралашмада бир неча соат давомида қолдирилади ва кейин яхшилаб ювилади.

Водород перекис ва нашатир спирт

5 литр сувда 1 ош қошиқ нашатир спирт ва 2 ош қошиқ водород перекис эритилади. Суюқлик 60 даражага қиздирилади, шундан сўнг оқартирилиши керак бўлган кийимлар эритмага солинади. У 2-3 соат давомида намлаш учун қолдирилади. Сўнгра кийимлар тўлиқ ювилади.