Кўриш қобилиятининг пасайиши, кўз атрофидаги доғлар ёки унинг қизариши — кўпинча организмда бирор муаммо борлигини кўрсатади. Бир қарашда зарарсиз белгилар жиддий касалликларнинг илк аломатлари бўлиши мумкин, деб ёзади «Новий очаг».

Фото: «Новий очаг»

Кўз олдида доғ ва чақнашлар

Ҳар бир инсон вақти-вақти билан кўз ўнгида қора нуқта ёки рангли доираларни кўради, айниқса, кўз узоқ вақт чарчагандан ёки қуёшга қарагандан кейин. Аммо агар кўз олдидаги қора нуқта узоқ вақт давомида йўқолмаса (ёки ҳеч қандай сабабсиз пайдо бўлса) шифокор билан маслаҳатлашишни унутмаслик лозим, бу тўрпарданинг синиши ёки шикастланишининг аломати бўлиши мумкин.

Холлар

Кўз атрофида ёки қовоқларда атрофида катталашган холлар, одатдагидан йириклашган сепкиллар — буларнинг барчаси шифокорга мурожаат қилиш учун сабабдир. Айниқса, сўнгги пайтларда қуёшда кўп қолган бўлсангиз, буни эътиборсиз қолдирмаслик зарур, бу меланоманинг бошланғич аломатлари бўлиши мумкин.

Қизарган, яллиғланган кўзлар

Кўз қовоқларининг қизариши, қуриши ва кўзларнинг ачишиш ҳисси 24 соат ичида йўқолмаса, бу шифокор кўригига бориш учун сабабдир. Бу инфекция конъюнктивит ёки қалқонсимон без каби ички органлар жиддий касалликларининг белгиларидан бири бўлиши мумкин. Бундай вақтда, албатта, шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

Кўриш қобилиятининг бузилиши

Бу жуда жиддий аломат бўлиб, охирги пайтларда кўзни ортиқча зўриқтирганликни англатибгина қолмай, иккинчи тоифа диабетнинг белгиларидан бири бўлиши ҳам мумкин. Баъзи бошқа жиддий касалликлар, жумладан, саратоннинг айрим турлари ҳам кўришнинг тўсатдан пасайиши сифатида намоён бўлади. Кўриш қобилиятида салбий ўзгаришлар юз берса, дарҳол шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Кўз шаклининг ўзгариши

Агар кўзлар (иккаласи ёки биттаси) катта ёки кичикроқ бўлса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш керак. Бу мия томирларида бирор нарса нотўғри эканлиги ҳақида сигнал бўлиши мумкин. Шаклида фарқ қилаётган кўз инсульт ҳақида огоҳлантириши ёки мия чайқалиши ҳақида хабар беради. Қандай бўлмасин, бу аломатни эътиборсиз қолдирмаслик керак.