Кўплаб инсонлар сочларини икки кунда бир ва ҳаттоки ҳар куни ювишга одатланган. Бу ҳолат ҳар доим ҳам фойдали бўлавермайди. Масалан, агар инсон сочларини тез-тез юваётган бўлса, у сочи мўрт ва бош терисининг қуруқ бўлиб қолганини сезиши мумкин. Сочингизнинг узоқ вақт ёрқин кўринишга эга бўлишига ишонч ҳосил қилсангиз, процедуралар сонини камайтиришингиз мумкин. AdMe нашри сочларнинг узоқ вақт яхши кўринишини сақлаб қолиш ва уларни ҳар куни ювмасликка ёрдам берадиган лайфхакларни тақдим этди.

Агар бошингизни ювмоқчи бўлмасангиз, душ учун махсус бош кийимдан фойдаланинг

Фото: AdMe

Душ қабул қилганда, ҳар доим ҳам бошни ювиш истаги ёки эҳтиёж бўлмайди. Агар сочингизни ўраб қўйсангиз ва унинг устини ҳеч нарса билан ёпмасангиз, сув муқаррар равишда томчилар ёки буғ шаклида сочга тушади.

Шундай тарзда сочлар ифлос бўлади. Бундан ташқари, соч турмагини бузадиган жингалаклар пайдо бўлади. Ушбу муаммоларнинг олдини олиш учун душ учун махсус бош кийимдан фойдаланинг.

Сочингизни турмакланг ва бош кийим кийинг

Фото: AdMe

Агар сочлар бўшашган бўлса, атрофдагилар унинг ифлосланганлигини тезда пайқайди. Шунинг учун, турли хил боғламаларни тўплашингиз ва бир нечта оддий соч турмагини қилишингиз мумкин.

Сочни тепага олиб турмак қилиш, уни йиғиш, ўриб қўйиш ва бошқа тезда бажарилиши мумкин бўлган соч турмаги ювилмаган сочлар учун ажойиб ниқоб ҳисобланади. Агар очиқ ҳавода вақт ўтказсангиз, шляпа ёки қалпоқ кийишингиз мумкин.

Соч учун қўлланиладиган мойларни ҳаддан ташқари ишлатманг

Фото: AdMe

Сочга қўлланиладиган мойлар сочни ёғли қилади ва у одатдагидан тезроқ ифлосланади. Ушбу косметик маҳсулотни ҳатто қаттиқ жингалак сочларда ҳам ортиқча қўлламаган маъқул. Агар сочлар ингичка ва силлиқ бўлса, мутахассислар мойлардан воз кечишни тавсия қилади, масалан, бундай ҳолатларда сарумлар каби енгилроқ парваришлаш воситаларидан фойдаланиш яхши самара беради.

Сочингизни ҳўлламанг

Фото: AdMe

Соч шампунсиз, сувдан ифлосланган бўлса, уни намламаган маъқулроқ. Агар сочингизни ювишни истасангиз, уни фен билан қуритишингиз керак. Соч толаларига совуқ ҳаво юбориш ва чанг зарраларини йўқ қилиб, уларни тезда қўллар билан ишқалаш керак. Бундан олдин эса қўлларни тозалаб ювиш керак.

Бошингизни массаж қилинг

Фото: AdMe

Сочингизни узоқ вақт тоза сақлаш учун бош терисини мунтазам равишда массаж қилиш керак. Ювиш пайтида эса массаж қилиш ёғ ва чангдан халос бўлишга ёрдам беради.

Бундан ташқари, массаж баъзан ҳаммомдан ташқарида амалга оширилиши мумкин. У соч илдизлари атрофида тўпланган ёғни соч бўйлаб тақсимлайди ва терини безовта қилмайди. Шуни ёдда тутингки, процедурадан олдин қўлни ювиш керак.

Махсус тароқлардан фойдаланинг

Фото: AdMe

Ёғдан фойдаланишни яхши кўрадиганлар учун лайфхак. Агар сиз маҳсулотни шунчаки қўлларингизга қуйиб, сочларингизга қўлласангиз, бошнинг баъзи жойларида бошқа жойларига қараганда кўпроқ ёғ суртилиши мумкин. Бу сочингизни ёғли кўринишига олиб келади.

Маҳсулотни бир текис тақсимлаш учун процедурадан кейин сочингизни таранг. Бундан ташқари, оддий тароқлар бу вазифани бажара олмайди. Мутахассислар табиий воситалардан тайёрланган тароққа эътибор беришни таклиф қилади. Бу ёғнинг бир жойда тўпланишини олдини олади.

Бошингизни тез-тез ювишни аста-секин тўхтатинг

Фото: AdMe

Сочлар сув процедуралари камроқ амалга оширилишига кўникиши керак. Агар ҳар куни сочингизни ювган бўлсангиз, дастлаб сиз ярим кунни, кейин бир кунни, икки ва ундан кўп кунларни ўтказиб юборишга ҳаракат қилишингиз мумкин. Агар ҳеч қаерга бормасангиз, дам олиш кунларида бошни ювмаслик керак.

Сочингизни тез-тез таранг

Фото: AdMe

Тароқ сочлардаги ортиқча ёғ ва чангни олиб ташлайди. Шунинг учун, инсон сочларини қанчалик тез-тез тараса, сочлар шунчалик узоқ вақт тоза бўлиб қолади.

Битта огоҳлантириш: тараш ҳақиқатан ҳам самарали бўлиши учун тароқда умуман соч толалари бўлмаслиги керак. Бундан ташқари, уни мунтазам равишда ювиш керак.

Иссиқ ҳавода махсус қоидаларга риоя қилинг

Фото: AdMe

Иссиқ ҳаво сабаб тер пайдо бўлиши бошни янада тезроқ ифлосланишига сабаб бўлади. Бу ҳолатнинг ҳам олдини олиш мумкин. Мутахассислар бўшашган сочларни ёйиб билан эмас, йиғиб ухлашни тавсия қилади.

Бундан ташқари, юмшоқроқ шампунни танлаш ва ундан камроқ фойдаланиш лозим. Қуруқ шампунни ҳам ишлатишингиз мумкин, бироқ уни сочлар жуда кир бўлганда эмас, балки сочни ювгандан кейин бир кун ўтгач қўллаган маъқул.

Қуруқ шампунь ўрнига жўхори крахмалидан фойдаланинг

Фото: AdMe

Агар сиз қуруқ шампунь сотиб олишни хоҳламасангиз, ошхонадаги маҳсулотлар орасида унинг ўрнига мос келадиган вариантни излашингиз мумкин. Масалан, сарғиш ёки кул ранг сочлилар маккажўхори крахмалидан фойдаланиши мумкин. Қора сочлиларга крахмални оз миқдорда какао кукуни ёки долчин билан аралаштириш тавсия этилади. Қулай бўлиши учун аралашмани туз ёки қалампир идишига қуйишингиз мумкин.

Соч ва бош терисини туз билан тозаланг

Фото: AdMe

Туз сочдаги ортиқча ёғни олиб ташлашга ёрдам беради, чунки у ёғ безларининг секрециясини тартибга солади. Ушбу маҳсулот қуруқ тери ва қазғоқни ҳам йўқ қилади. Сочингизни узоқроқ тоза сақлаш учун уни ювишдан олдин, туз сепинг ва кейин массаж қилинг.

Яна бир усул бор: шампуннинг ичига 2-3 ош қошиқ туз қўшинг. Бироқ шуни ёдда тутиш керакки, тузни ҳаддан ташқари қўллаш сочларнинг қуруқ ва жингалак бўлишига олиб келади. Бундан ташқари яралар бўлса, маҳсулотни бош терисига қўлламанг.

Вақти-вақти билан соч илдизларини қог»оз сочиқ билан қуритинг

Фото: AdMe

Соч илдизларида тўпланган ёғни сўриб олиш учун қоғоз сочиқлардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун сочларни қисмларга бўлинг, сўнгра илдизларни секин туз билан артиб олинг ва шундан кейин ортиқча ёғларни олиб ташланади.

Ултра чангни ютиш сочиқлари идеал ҳисобланади. Блоттинг қоғози худди шу мақсадда ишлатилиши мумкин.

Мавзуга доир: