Кузни сарғайган япроқлар, ёмғирли ҳаво ва иссиққина какао билан кутиб оламиз. Бу вақтда кўпчилик сабзавот ва мевалар ҳосилини йиғиб, уйга олиб келади. Натижада мавсумий муаммолар бошланади. AdMe нашри бу борада кузги «бош оғриқ»лардан халос бўлишга ёрдам берадиган бир нечта лайфхаклар билан бўлишди.

Яшил қовоқчани музлаткичда, сариғини эса балконда сақланг

Фото: AdMe

Қовоқча кўпинча музлаткичда бир неча ҳафта давомида туради ва кейин чиқиндига чиқарилади, чунки у юмшаб, яроқсиз ҳолга келади. Шунинг учун уларни тўғри сақлаш керак.

Масалан, қовоқчани музлаткичда сақлаган яхши. У ерда улар тахминан 2 ҳафта бўлиши мумкин. Аммо сариқ қовоқча хона ҳароратида қоронғи жойда ёки ҳаво айланадиган балконда яхшироқ сақланади. У ерда сариқ қовоқча бир неча ойгача қолиши мумкин.

Узумни музлаткичнинг орқа томонида сақланг

Фото: AdMe

Узумни музлаткичда, энг совуқ қисмида сақлаш керак. Ювиш шарт эмас, шунингдек, пиёз ёки кучли ҳидли бошқа маҳсулотлар ёнида сақлаш мумкин. Бундан ташқари, узумларни пакет ёки ҳаво ўтказмайдиган идишда қолдирмаслик лозим: уларга ҳаво керак. Агар узумни қўйиш учун жой бўлмаса, уни музлатиб қўйиш, кейин уни смузи учун ишлатиш мумкин.

Меваларни алоҳида музлатиб қўйинг

Фото: AdMe

Резаворларни музлатгандан сўнг қишда уларни эритишни ҳам ўйлаш лозим. Чунки эритиш жараёнида мевалар бир-бирига ёпишиб, бўлиниб кетиши мумкин. Шунинг учун уларни музлатишда идиш юзасида алоҳида териб чиқиш ва музлаганидан кейин бирор идиш ёки махсус пакетга солиб қўйиш тавсия этилади.

Соябонни бироз очиқ ҳолатда қуритинг

Фото: AdMe

Соябонни очиқ ҳолда қуритган яхши, гарчи у жуда кўп жой эгалласа ҳам. Соябонни йиғиб, лекин қатламларни бир-бирига ёпиштирмасдан, бироз очиқ ҳолатда қуритиш соябоннинг ички қисмини зангламаслигига, узоқ вақт хизмат қилишига ёрдам беради.

Оёқ кийимлар қисмаслиги учун совун суртинг

Фото: AdMe

Одатда янги мавсум учун янги пойабзал харид қилинади. Натижада кузги оёқ кийимлар оёқни қисиб, бироз муаммо туғдириши мумкин. Катта-ю кичиклар дуч келадиган ушбу ёқимсиз вазиятни осонлаштиришнинг ажойиб усули мавжуд. Бундай вақтда махсус спрейлардан фойдаланиш ёки пойабзалнинг ички қисмига совун суртиш тавсия этилади.

Уйда ўтиргандан кўра сайрга чиқинг

Фото: AdMe

Куз шамоллаш ва грипп билан касалланиш мавсуми. Аслида, об-ҳаво ўзгаришининг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Салқин мавсумда одамлар бактерия ва вируслар алмашинадиган хонада кўпроқ вақт ўтказади. Шунинг учун ҳар қандай об-ҳавога тегишли маслаҳат: кўпроқ пиёда юринг ва тоза ҳавода вақт ўтказинг.

Иситкичларни ёқишга шошилманг

Фото: AdMe

Иссиқ мавсум тугаши билан одамлар дарров хонани иситишга ҳаракат қилади. Бунинг учун кондиционер ёки иситкичлардан фойдаланади. Афсуски, организм бироз салқин ҳавога ҳам мослашиши керак. Масалан эрта куз фаслида бироз қалинроқ кийиниб олиш мумкин. Аммо иситкичдан фойдаланиш хонада намликни қуритишга ва саломатликка салбий таъсир ўтказишга  олиб келади.

Пикникларга боринг ва вақтингизни табиат қўйнида ўтказинг

Фото: AdMe

Кўпчилик пикник учун ёз фаслини танлайди. Аммо кузнинг илиқ об-ҳавосида ҳам табиат қўйнида пикник қилиш ажойб танлов. Тўғри, салқин ҳаво соғлиқ учун турли муаммолар пайдо қилади, деб ўйлаш мумкин. Аммо пикник учун қалин одеял ҳамда иссиқ кийиниб олиш кифоя.

Сумкангизда бир нечта микрофибер матоларидан солиб қўйинг

Фото: AdMe

Кузда ёмғир кўп ёғиши туфайли сумка ва кийимлар ҳўл бўлади. Бундай вазиятда сумкада олиб юриладиган микрофибер мато бир зумда намликни шимиб олади. Улар кўп жой эгалламайди ҳамда ноқулайликни бартараф этади.